Alp (bahodir)
Алп — 1) қадимги туркий халқларда икки қўшин ўртасидаги жанг бошла-нишидан аввал яккама-якка олишувда иштирок этувчи баҳодир жангчи, мубориз. Алплар қўшиннинг зарбдор кучи ҳисобланган ва уларнинг сони унча кўп бўлмаган. Алпларнинг қаҳрамонлиги, жасурлиги аксар ҳолларда жанг натижасини ҳал қилган; 2) ўзбек халқ достонларида ғайри табиий куч-қудрати, мардлиги, жасорати ва ақл-фаросати билан ажралиб турадиган қақрамон сифати. Барваста, соғлом, бақувват жуссали кишилар ҳам Алпга қиёс қилинади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |