Alp Arslon al-Axras
Тож уд-Давла Алп Арслон ибн Ридвон[1], лақаби ал-Ахрас („соқов“)[2], 1113-йилдан 1114-йилда вафотига қадар салжуқий Ҳалаб султони бўлган. Ибн ал-Асирнинг қайд этишича, аслида соқов бўлмаган, балки нутқ нуқсони ва дудуқланиши бўлган. Султон Фахр ул-Мулк Ридвоннинг ўғли бўлиб, онаси Антиохия ҳокими Яğıсıяннинг қизи эди[3].
Алп Арслон 1113-йил 10-декабрда отасининг вафотидан сўнг атиги 16 ёшида Ҳалаб султони лавозимини эгаллади[3][4]. Ибн ал-Асирнинг таъкидлашича, айнан шу сабабли „султон сифатида фақат расмий ҳокимиятга эга эди“, амалда эса ҳокимият унинг атабеги Лу’лу' ал-Яянинг қўлида бўлган[3]. Ҳокимиятни қўлга киритган Алп Арслон отасига ўхшаб қилиб, укаси Маликшоҳ ва ўгай укаси Муборакшоҳни қатл эттиришни буюрди. Ридвон ҳам тахтга чиққанида ўз биродарларининг ўлимига фармон берган эди[3]. Тарихчи Амин Маалуфнинг ёзишича, Алп Арслон биродарларидан ташқари „бир нечта амалдорларни, айрим хизматкорларни ва умуман ўзига ёқмаган деярли барча кишиларни“ ҳам қатл қилдирган[5].
Лу’лу' қўшин устидан назоратни сақлаб турган бўлса-да, аḥдас („маҳаллий ҳарбий кучлар“) Алп Арслонга содиқ қолди ва унинг тасарруфида эди[6]. Аḥдаснинг раиси бўлган Саид ибн Бадийнинг тавсияси билан Алп Арслон Муҳаммад И Тапарнинг низорийларга қарши сиёсати доирасида Низорий Ботинийларни таъқиб қилди. Уларнинг етакчиси Абу Тоҳир ас-Сайиғни қатл эттирди ва қолганларининг мол-мулкини мусодара қилди. Шу тариқа кўплаб низорийларни насроний Антиохия князлиги томон ўтишга мажбур қилди[3]. Кейинчалик Ибн Бадийнинг ўзига қарши чиқиб, унинг мол-мулкини мусодара қилди ва Уқайлийлар амирлиги таркибидаги Жабер қалʻасига сургун қилди. Алп Арслон аḥдаснинг раиси лавозимига чет эллик шахс Иброҳим ал-Фуротийни тайинлади[6].
Ҳарбий жиҳатдан заиф бўлган Алп Арслон Антиохия князлигига хирож тўлашга мажбур бўлди[7][8]. 1114-йил март ойида у Антиохия, низорийлар ва ўз атабеги Лу’лу’га қарши курашишда ҳимоя сўраб Тугтегинга мурожаат қилди[6][8]. Тугтегин Ҳалабга қўшин юборди. Бироқ улар шаҳарда шиаларга нисбатан расмий бағрикенгликни қабул қилиб бўлмас ҳол деб билиб, йил охирига етмасдан кетиб қолдилар. Антиохия регенти Рогер хирож тўлашни яна тиклашга мажбур қилди[8]. Тугтегин қўшинлари кетгач, атабег Лу’лу' Рафанеанинг бир муддат аввал Тугтегин лавозимидан четлатган ҳукмдори Шамс ал-Хавасс Ёруғтоший билан иттифоқ тузиб[8], мамлуклар орқали Алпарслонни қал’ада ўлдиртирди[1]. Шундан сўнг, Лу’лу' Алп Арслоннинг 6 ёшли укаси Султоншоҳни тахтга ўтқазди[6][9]. Лу’лу' 1117-йилда вафот этгач, шаҳарда де фаcто ҳокимиятни малика Амина Хотун қўлга олди[10].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Ричардс 2007, с. 171.
- ↑ Аялон 1999, с. 163.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 Ричардс 2007, с. 164.
- ↑ Эл-Азҳари 1997, с. 139.
- ↑ Маалоуф 1983, с. 91.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 Амабе 2016, сс. 74–76.
- ↑ Эл-Азҳари 1997, с. 146.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 8,3 Cаҳен 1940, сс. 267–269.
- ↑ Ричардс 2007, с. 187.
- ↑ Эл-Азҳари 2019, сс. 294–295.
Адабиётлар
- Амабе, Фукузо. Урбан Аутономй ин Медиэвал Ислам: Дамасcус, Алеппо, Cордоба, Толедо, Валенcиа анд Тунис. Брилл, 2016.
- Аялон, Давид. Эунучс, Cалипҳс анд Султанс: А Студй ин Поwер Релатионшипс. Жерусалем: Магнес Пресс, Тҳе Ҳебреw Университй, 1999. ИСБН 978-9-6549-3017-8.
- Cаҳен, Cлауде. Ла Сйриэ ду норд à л'éпоқуэ дес cроисадес эт ла принcипаутé франқуэ д'Антиоче. П. Геутҳнер, 1940.
- Эл-Азҳари, Таэф Камал. Тҳе Салжūқс оф Сйриа Дуринг тҳе Cрусадес, 463–549 А.Ҳ./1070–1154 А.Д.. Клаус Счwарз, 1997.
- Эл-Азҳари, Таэф. Қуээнс, Эунучс анд Cонcубинес ин Исламиc Ҳисторй, 661–1257. Эдинбургҳ Университй Пресс, 2019.
- Тҳе Cрусадес Тҳроугҳ Араб Эес. ЖC Латтес, 1983. ИСБН 0-8052-0898-4.
- Тҳе Чрониcле оф Ибн ал-Атҳīр фор тҳе Cрусадинг Период фром Ал-Кāмил Фī'л-та'рīкҳ, Парт 2: Тҳе Еарс 491–541/1097–1146, Тҳе Cоминг оф тҳе Франкс анд тҳе Муслим Респонсе. Ашгате, 2007. ИСБН 978-0-7546-4078-3.