„Алп Жамол банк“ ХОАТБ — Ўзбекистонда 1998—2010-йилларда фаолият юритган хусусий банк. Мулкчилик шакли хусусий очиқ аксиядорлик тижорат банки.

Алп Жамол банк
„Алп Жамол банк“ ХОАТБ
Асосий маълумотлар
Тури АЖ
Лицензияси 1998-йил
Фаолияти чакана банк, корпоратив банк
Асос солинган 1998-йил
Ёпилган йил 2010-йил 13-март
Бойлиги
Активлари 118,6 млрд сўм
Соф фойдаси 5,9 млрд сўм
Ходимлари 480
Эгалари
Бош компанияси Муҳиддин Асомиддинов
Сайти ажб.уз

Манзили: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Мустафо Камол Отатурк кўчаси, 21-уй.

Тарихи

2009-йил 28-сентябр 2-октябр кунлари Тошкент республика фонд биржасида Алп Жамол банкнинг 83 408,94 АҚШ доллари қийматидаги аксиялари билан савдо ўтказилган. Бу компаниялар бўйича нисбатан кўп амалга оширилган савдо деб ҳисобланган[1].

2009-йил ноябрида банк Самарқанд шаҳрида филиал очиш учун рухсат олади[2].

2010-йил 13-март куни Марказий банк амалдаги банк қонунчилигини бузгани учун Алп Жамол банкнинг банк фаолиятини амалга ошириш лицензиясини ҳамда чет эл валютасида операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи Бош лицензияни қайтариб олди[3][4].

2011-йил март ойида Алп Жамол банкнинг кўчмас ва нокўчмас мулклари давлат фойдасига мусодара этилган[5].

Фаолияти

2009-йил май ойи ҳолатига кўра, банк қуйидаги омонатларни таклиф қилган[6]:

Омонат номи Валюта тури Йиллик фоизи Муддати
1 АҚШ доллари 7% 3 ой
2 АҚШ доллари 14% 6 ой
3 АҚШ доллари 14% 12 ой
4 Евро 11% 6 ой
5 Евро 11% 12 ой
6 Истиқлол Сўм 18% 3 ой
7 Нур Сўм 18% 45 кун / 3 ой / 6 ой / 9 ой / 12 ой

2010-йил 1-январ ҳолатига кўра, банк активлари 118,6 млрд сўмни, тўланган устав капитали 10 млрд сўмни, жамланма капитали 15,9 млрд сўмни, юридик ва жисмоний мижозлари сони 155 мингни, жами ходимлари сони тахминан 480 нафарни ташкил қилган[5][4].

2009-молия йилида банк солиқ тўлагандан кейин 5,9 млрд сўм соф фойда олган[4].

Банк Тошкент шаҳридан ташқари, Тошкент, Қашқадарё, Наманган ҳамда Самарқанд вилоятларида фаолият юритган. Банкнинг 5 та филиали, 19 та мини-банки (шундан 11 таси пойтахтда), 48 та халқаро пул ўтказмалари пункти, 15 та махсус кассаси ҳамда 19 та валюта айирбошлаш пункти бўлган. Вакиллик муносабати ўрнатган банклари сони 11 та[4].

ВИСА Интернатионал тўлов тизимининг ассоциациялашган аъзоси сифатида Алп Жамол банк 2005-йилдан бери ВИСА Интернатионал пластик карталарини чиқарган. 2006-йилдан бери банк ВИСА ГОЛД кредит карталарини мижозларга таклиф қилган. 2009-йилда банкка ВИСА Интернатионал ассоциациясининг принсипал аъзоси мақоми берилган[4].

Жиноят иши

Банкнинг асосий аксиядори, Кузатув кенгаши раиси Муҳиддин Асомиддинов банк тугатилишидан олдин Ўзбекистонни тарк этган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 167-, 184- ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ва кейинчалик унинг қидирувда бўлганлиги сабабли тўхтатилган. 2019-йил январда М. Асомиддиновнинг ўз ихтиёри билан қайтиб, терговга жалб қилинганлиги сабабли қайта тикланган[5].

Манбалар

  1. ↑ „Итоги торгов на Республиканской Фондовой Бирже «Ташкент» с 28 сентября по 2 октября“ (русча). Банк.уз (2009-йил 5-октябр). Қаралди: 14-июл 2026-йил.
  2. ↑ „"Алп Жамол банк" Самарқандда филиал очмоқда“. Банк.уз (2009-йил 30-ноябр). Қаралди: 14-июл 2026-йил.
  3. ↑ „“Алп Жамол банк” лицензиялари қайтариб олинди“. Банк.уз (2010-йил 17-март). Қаралди: 14-июл 2026-йил.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 „Банк «Алп Жамол» лишился лицензии“ (русча). Тошкент: газета.уз. Газета Неwс (2010-йил 16-март). Қаралди: 2026-йил 14-июл.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 „«Алп Жамол банк» эгаси Ўзбекистонга қайтди“. Кун.уз. Wеб Эхперт (2019-йил 16-январ). Қаралди: 14-июл 2026-йил.
  6. ↑ „Новые процентные ставки по срочным депозитам для юридических лиц от ЧОАКБ «Алп Жамол Банк»“. Банк.уз (2009-йил 16-декабр). Қаралди: 14-июл 2026-йил.

Ҳаволалар