Alp burmalanishi
Алп бурмаланиши — асосан кайнозойдаги тектогенез эраси; геосинклинал вужудга келиб, мезозой ва палеогенда ривожланган. Алп бурмаланиши натижасида геосииклиналлар бурмали тоғларга айланган. Ўша вақтда Алп бурмали тоғлари (Алп бурмаланиши номи шундан) ва Алп геосинклинал (бурмали) ва бошқа тузилишлар шаклланди. Алп бурмаланиши Ўрта денгиз ва Тинч океан минтақаларига ажратилган. Ўрта денгиз минтақасига Апеннин, Алп, Карпат, Қрим тоғлари, Катта Кавказ, Помир, Ҳимолай ва бошқа киради; Тинч океан минтақасига Кордилера, Анд, Камчатка, Курил, Япония, Филиппин оролларидаги тоғлар ва бошқа киради. Алп бурмаланиши даги тоғлар ёш, улар кам емирилган, шунинг учун ҳам ер юзасидаги энг баланд тоғлар ҳисобланади. Алп бурмаланиши шунингдек токембрий, палеозой ва мезозойда кўтарилган тоғларга ҳам таъсир қилган. Бу минтақаларда вулканизм ва сейсмик ҳаракатлар кучлилигидан Алп бурмаланишининг айрим тузилишлари ҳали ҳам ривожланишда[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Алп бурмаланиши“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |