Алпари Гроуп - валюта, қимматбаҳо металлар ва CФД брокери бўлиб, унинг бош қароргоҳи бир неча мамлакатларда жойлашган. Бу компаниянинг Буюк Британиядаги корхонаси 2015-йил 19-январда Швейсария франкининг еврога нисбатан савдосида катта йўқотишлардан сўнг тўловга қодир эмас эди.[1]

Алпари Гроуп (лого)

Компания қуйидагилар билан савдо қилиш учун лицензияга эга:

Бош қароргоҳи

Бренднинг бош офиси Комор оролларида жойлашган. Алпари (Комор) ЛТД компанияси Комор Иттифоқининг Моҳели оролининг Фомбони шаҳрида рўйхатдан ўтган.[4]

Хизматлар

Алпари бренди жаҳон миқёсида 165 мамлакатда мавжуд. Алпари қулай онлайн савдо ва инвестиция хизматларини тақдим этиш учун техник ечимлардан фойдаланишга мўлжалланган.

Тарихи

Компания Россиянинг Қозон шаҳрида 1998-йилда ташкил этилган. Бироқ, фақат 2002-йилда Алпари ўз веб-сайтини инглиз тилида тақдим этиш орқали халқаро миқёсда кенгайишни бошлади.[5]

Асосчиси

Компания директорлар кенгаши раиси Андре Дашин томонидан ташкил этилган. Андрей Валериэвич Дашин Алпари ва ФХТМ брокерига эгалик қилади, шунингдек, у ФорехТиме номи билан ҳам танилган.[6]

Алпари хайрия жамғармаси

"Алпари" хайрия жамғармаси 2005-йилда Андрей Дашин томонидан Татаристон Республикасидан бўлган болаларнинг ижтимоий-иқтисодий келиб чиқиши ёки ақлий ва жисмоний имкониятларидан қатъий назар, ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган дастур.[7]

2018-йилда „Алпари“ хайрия жамғармаси Татаристон аҳолисига жами 29,4 миллион рубл миқдорида ёрдам кўрсатди.[8] 2019-йилнинг биринчи ярмида Татаристондаги бенефициарларни қўллаб-қувватлаш учун жами 24,9 миллион рубл ажратилди.[9]

Манбалар

  1. ↑ „Неwс фор cустомерс оф Алпари (УК) Лимитед“. Финанcиал Cондуcт Аутҳоритй (2015-йил 20-январ). Қаралди: 2017-йил 6-март.
  2. ↑ „Информатион абоут тҳе легал энтитиэс инcлудед ин тҳе форех cомпаниэс регистрй ас оф 03.09.2017“. Натионал Банк оф тҳе Републиc оф Беларус. Қаралди: 2020-йил 12-сентябр.
  3. ↑ Головтченко, Виcтор (2018-11-21). „Эхcлусиве: Алпари Cлосес Доwн Белизе Субсидаирй“. Ретриэвед 2020-09-12.
  4. ↑ „Абоут Алпари“. Қаралди: 2023-йил 15-сентябр.
  5. ↑ „Алпари Cомпанй Ҳисторй“. Қаралди: 2022-йил 11-сентябр.
  6. ↑ Плотникова. „Доллар миллионаире Андрей Дашин филес а лаwсуит агаинст Гоогле анд Яндех“ (2017-йил 16-октябр). Қаралди: 2020-йил 12-сентябр.
  7. ↑ „Благотворительный фонд Альпари“. Тҳе Алпари Чаритабле Фунд. Қаралди: 2019-йил 5-сентябр.
  8. ↑ „Татарстанцы через благотворительный фонд помогли нуждающимся почти на 30 млн рублей“. Татар-инфо. Қаралди: 2019-йил 14-май.
  9. ↑ „Благотворительный фонд "Альпари" оказал помощь в Татарстане на рекордную для полугодия сумму“. Реальное время. Қаралди: 2019-йил 31-август.