Алпер Уçар (талаффузи: Алпер Учар; 1985-йил 19-январда туғилган) — Туркия вакили сифатида муз устида рақс мусобақаларида қатнашган собиқ муз раққоси. Конкида учиш бўйича шериги Алиса Агафонова билан бирга икки марта Қишки Олимпия ўйинларида (2014 ва 2018) иштирок этган ва саккизта халқаро медални қўлга киритган, шу жумладан 2011-йилги қишки Универсиадада кумуш ва Халқаро конкида учиш иттифоқи томонидан ўтказилган мусобақаларида учта медал соҳиби бўлган. Жуфтлик олти марта Европа чемпионати ва тўрт марта Жаҳон чемпионатида иштирок этган.

Алпер Уçар
Шахсий маълумотлари
Давлат Туркия
Таваллуди 1985-йил 19-январ (1985-01-19) (41 ёш)
Денизли, Туркия
Олдинги шериклари Алиса Агафонова
Женетте Маитз
Жамоаси Алтин Патенcилер СC
Шахсий рекордлари
Рақс (умумий натижа) 163.00
Қисқа рақс 67.51
Эркин рақс 97.98

Фаолиятининг бошида Уçар якка ҳолда конкида учиш бўйича мусобақаларда иштирок этган. У 2005-йили Туркия миллий чемпионатининг олтин медал эгаси ва ўсмирлар ўртасида тўрт карра мамлакат чемпиони бўлган.

Фаолияти

Агафонова билан биринчи уч мавсум

Уçар 2010-йилда украиналик Алиса Агафонова билан жуфтликда Туркия терма жамоаси вакили сифатида мусобақаларда қатнашган. Улар 2011-йилги қишки Универсиада турнирида кумуш медални қўлга киритиган.

Агафонова / Уçар жуфтлиги 2012-йилда Англиянинг Шеффилд шаҳрида бўлиб ўтган Европа чемпионатида 26-ўринни, 2012-йили Франсиянинг Ниcе шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 31-ўринни эгаллаган.

Агафонова/Уçар жуфтлигига дастлаб Коннектикут штатининг Стамфорд шаҳрида Наталя Дубова ва Олег Войко мураббийлик қилган. Жуфтлик 2012-йилнинг декабр ойида мураббийларини алмаштириб, Россиянинг Москва шаҳрига кўчган ҳолда, мураббийлар Александр Жулин ва Олег Волков қўл остида мусобақаларга тайёргарлик кўра бошлаган. Жуфтлик 2013-йилда Хорватиянинг Загреб шаҳрида бўлиб ўтган Европа чемпионатида 13-ўриндан, 2013-йилда Канаданинг Онтарио шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 28-ўриндан жой олга[1]н.

2013 — 2014-йилги мавсум

Агафонова / Уçар жуфтлиги ўз мавсумини 2013 Небелҳорн Тропҳй турнирида бошлади, бу охирги Олимпия учун саралаш турнири эди. Жуфтлик 5-ўринни эгаллаб, муз устида рақс бўйича Олимпиадада қатнашиш учун Туркия вакили сифатида йўлланма олган[2]. Жуфтлик 2013 НРW Тропҳй мусобақасида кумуш медални қўлга киритган.

Агафонова / Уçар жуфтлиги 2014-йилда Венгриянинг Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Европа чемпионатида 17-ўринни эгаллага[3]н. Феврал ойида иккаласи 2014-йил Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган Қишки Олимпия ўйинларида иштирок этган. Жуфтлик 2014-йил март ойида Япониянинг Саитама шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 20-ўриндан жой олган[4].

Дастурлари

Агафонова билан

Мавсум Қисқа рақс Эркин рақс
2017 — 2018

  • Самба: Cуба
  • Рҳумба: Ҳоw Деэп Ис Ёур Лове

    (ДЖ Максй Ремих)
  • Самба: Cуба
2016 — 2017

  • Блуэс: Wҳй Донът Ёу До Ригҳт?

    Амй Ирвинг
  • Живе: Страигҳт то… Нумбер Оне
2015 — 2016

  • Wалтз: Унтил…
  • Фохтрот: Моон овер Боурбон Стреэт
    Стинг
  • Пресервед Фигс

Натижалари

ГП: Гран-при ; CС: Чалленгер серияси ; ЖГП: Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при

Агафонова билан муз рақси

Халқаро
Мусобақа 10 — 11 11 — 12 12 — 13 13 — 14 14 — 15 15 — 16 16 — 17 17 — 18
Олимпиада 22 19
Жаҳон чемпионатлари 31 28 20 16 21 17 19
Европа чемпионати 26 13 17 12 12 11 13
ГП Франсия 7
ГП Ростелеcом 8 9
ГП Скате Америcа 9
ГП Скате Cанада 10
CС ДС Cуп 1
CС Голден Спин 3 7
CС Мордовия 4
CС Небелҳорн 6
CС Таллинн Тропҳй 4 2
CС У. С. Cлассиc 7
CС Wарсаw Cуп 6
Универсиада 2
Бавариан Опен 6
Cрйстал Скате 5
Cуп оф Ниcе 8
Голден Спин 9
Иcе Чалленге 6 12 6
Истанбул Cуп 4
Монт Бланc Тропҳй 5
Небелҳорн Тропҳй 11 5
НРW Тропҳй 7 9 9 2 1
Санта Cлаус Cуп 2
Торуń Cуп 4 2
Wарсаw Cуп 5

Манбалар