Alplar

Алплар ёки Алп тоғлари Европадаги катта тоғ тизмаларидан бири бўлиб, узунлиги тахминан 1200 км, шарқда Австрия ва Словенияда бошланиб, ғарбда Швейсария, Лихтенштейн, Олмония, Франсия, жанубда эса Италия ва Монакогача чўзилган[1]. Алплар юзлаб миллион йил давомида Африка ва Евросиё тектоник плиталари тўқнашуви кетидан пайдо бўлган; бу ҳодиса сабаб юзага келган улкан босим натижасида океан седиментацияси кўтарилиб, Монт Бланc ва Маттерҳорн каби тоғ чўққиларигача чиққан. Монт Бланc франсуз-италян чегарасида жойлашган, унинг баландлиги 4810,45 м бўлиб, Алплардаги энг юксак тоғдир. Алплар минтақасида 4000 метрдан тепа жуда кўп чўққилар бор.
Алплар тизмаси баландлиги ва ўлчамлари Европа иқлимига таъсир этади; тоғларда ёғин миқдори кескин фарқланиб, иқлим шароитлари турли ҳудудларда турлича. Ёввойи ҳайвонлар (масалан тоғ эчкилари) 3400 метр баландликкача тарқалган, эделвейс каби ўсимликлар айниқса тошли ҳудудларда тарқалган. Алпларда одамлар палеолит давридаёқ истиқомат қилишган. 1991-йили Австрия-Италия чегарасидаги музликда топилга мўмиёланган қолдиқлар бундан 5000-йил олдин яшаган одамга тегишли эканлиги аниқланган. Қадимги Римликлар Алпларда манзилгоҳлар қуришган. 1800-йили Наполеон тизмани 40 минг кишилик қўшини билан кечиб ўтган. ХВИИИ-ХИХ асрларда Алпларда алпинизм авж олди. Иккинчи жаҳон урушида Учинчи Рейх Алп мамлакатларини босиб олди (Швейсария ва Лихтенштейндан ташқари); Адолф Ҳитлер Бавария Алпларида қароргоҳ ҳам қурдирган.
Алп қишлоқларида ҳалигача анъанавий қишлоқ хўжалиги (масалан, пишлоқ тайёрлаш, ёғоч ўймакорлик) сақланиб қолган. Туризм ҳам минтақада ривожланган. Қишки Олимпия Ўйинлари Швейсариа, Франсия, Италия ва Австрия Алпларида ўтказилган. Айни дамда минтақада 14 миллион нафар аҳоли истиқомат қилади, йилига 120 миллион сайёҳ келиб-кетади[2].
Алп тоғлари — Ғарбий Европада, Италия, Швейсария, Франсия, Германия, Австрия, Словения ва Лихтенштейн ҳудудида жойлашган тоғлар тизими. Ер пўстининг учламчи давр мобайнида рўй берган қудратли Алп бурмаланиши натижасида вужудга келган. Алплар бир-бирларидан паст довонлар орқали ажралиб турган тоғларнинг мураккаб тизимидан иборат. Қарийб 1200 км, кенглиги 50-260 км. Энг йирик довонлари — Симплон (2005 м), Сен-Готард (2108 м), Бреннер (1371 м) ва бошқа Тоғлар йўналишига кўндаланг жойлашган чуқур сойлик (Боден кўлидан Комо кўлигача) Алп тоғларини ғарбий ва шарқий қисмларига ажратиб туради. Алпларнинг энг баланд қисмларида музликлар ҳамда музлик ҳосил қилган релеф шакллари кўп. Шарқий Алплар (4049 м, Бернин тоғи) Ғарбий Алплар (4807 м, Монблан тоғи)дан пастроқ. Улар ҳам айрим таз-маларга бўлиниб кеттан. Алплар этакларида оҳактош, доломитлар кенг тарқалган, карст ривожланган. Тоғ этакларида иқлим мў’тадил, тоғ тепаларида доимий қор ва музликлар бор, иқлими ҳам совуқ. Музликларнинг умумий майдони 4140 км². Музликлар ва абадий қорларнинг қуйи чегараси 2500- 3200 м баландликда. Энг кўп ёғин шимолий ва жанубий ён бағирларига 376 тушади (2000- 3000 мм). Алплар дан оқиб тушадиган дарёлар (Рейн, Рона, Драва, Адиже ва бошқалар) серсув, серостона, гидроэнергия захираларига бой. Манзарали кўл кўп: Женева, Сюрих, Боден, Лаго-Мажоре ва бошқа Табиий ўсимлик турлари баландлик минтақаларини ҳосил қилган. Тоғ этагидан 800 м баландликкача мада-ний ландшафтлар, 1200 м баландликларда кенг баргли ўрмонлар, 1300-1700 м баландликларда игна баргли ўрмонлар ўсади. 2600 м дан 3200 м гача ораликлар субалп бутазорлари, ўтлоқлар билан банд. Тоғ тизмаларида туннеллар қазилиб, темир йўл ва автомобил йўллари ўтказилган. Алпинизм ва туризм ривожланган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Манбалар
- ↑ „Алпине Cонвентион“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-07-29 санасида архивланган). Алпине Cонференcес. Ретриэвед 3-август 2012-йил
- ↑ Чатрé, Баптисте, эт. ал. (2010), 8
| Викиомборда „Алплар“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |