Alptegin
Алптегин — Ғазнавийлар давлати ҳукмдори (962—963). Ғазнавийлар сулоласидан. Андоза:Ғазнавийлар давлати
Алптегин (тахминан 885—963) — Сомонийлар лашкарбошиси Наср ибн Аҳмад Сомоний даврида висоқ боши, хайл боши, ҳожиб даражасига кўтарилди. Нуҳ ибн Наср Сомонийнинг ўғли Абдулмалик даврида Хуросонга сипоҳсолор этиб тайинланди. Мансур ибн Нуҳ Сомоний (961—976) тахтга ўтқазилгандан кўп ўтмай, Бухородаги баъзи амирларнинг иғвоси билан Мансур ибн Нуҳ Сомоний ва Алптегин ўртасида низо келиб чиқди. Амир Мансур унга қарши катта қўшин юборди. Оқибатда Алптегин Хуросонни тарк этиб, Балх тарафга йўл олди; таъқиб қилиб келган Бухоро қўшинини Хулм дарасида тор-мор келтирди. Шундан кейин Бомиён, Кобул, Ғазнани эгаллади (962) ва ўша ердан Ҳиндистонга тез-тез ҳужум қилиб турди. Лекин ана шундай юришлардан бирида йўлда вафот этди[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |