Alteratsiya
Алтерация (лотинча: „алтеро“ – ўзгартираман) – асосий товушқатор поғоналарини (номини сақлаган ҳолда) ўзгартириш; унинг баландлигини чорак, ярим ёки бутун тонга кўтариш ёки пасайтириш.
Алтерация белгилари
Асосий алтерация белгилари диез (товушларни ярим тон кўтариш учун) ва бемол (товушларни ярим тон пасайтириш учун) ҳисобланади. Агар асосий товуш бир бутун тон юқори кўтарилиши лозим бўлса, дубл-диез, аксинча, бир бутун тон пасайтириш керак бўлса, дубл-бемол қўлланади. Кўтарилган товушларни пасайтириш ёки пасайган товушни кўтариш учун бекар белгиси қўйилади.
Қўлланиши
Алтерация белгилари кўтарилиши ёки пасайиши керак бўлган нота олдига қўйилади. Агар калитдан сўнг қўйилса, улар калитолди белгилари деб аталади. Шу сатрнинг охирига қадар алтерация белгилари қўйилган поғоналар ярим тон кўтарилади ёки пасаяди. Агар алтерация белгиси бирор такт орасида қўйилса, у ҳолда фақат шу тактдаги белги қўйилган поғоналарни ўзгартириш кучига эга бўлади[1][2].
Бошқа маънолари
Гармонияда алтерация товушқатордаги нотурғун поғоналарни хроматик ўзгартириш орқали тузук (лад) тортилишларни кучайтиришга хизмат қилади. Таркибида ўзгарган поғоналар мавжуд бўлган институтервал ёки аккордлар Алтерациялашган интервал ва аккордлар деб юритилади[3].
Манбалар
- ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987.
- ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2.
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Алтерация“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
Викиомборда „Алтерация“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Мусиқа ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |