Altimish Satibaldiyev
Алтимиш Сатибалдиев[1] (қирғизча: Алтымыш Салтыбалдиев; 1900-йил, Фарғона — вафоти маълум эмас) — Қирғизистон ССРнинг Ўш вилоятида жойлашган Кўмир саноати вазирлигининг „Средазугол“ комбинатига қарашли Жал конининг ишчиси[2]. Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1948). Қирғизистон ССР Олий Кенгаши депутати.
| Алтимиш Сатибалдиев | |
|---|---|
| Таваллуди |
1900-йил |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Кончи |
| Мукофотлари |
|
Таржимайи ҳоли
1900-йилда Фарғона вилояти Герей-Шўрон қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Миллати қирғиз. Ёшлигида отасига чўпонлик ишларида ёрдам берган. Меҳнат фаолиятини 14 ёшли ўсмирлик чоғида Қизил-Қия (ҳозирги Қирғизистоннинг Боткент вилояти) вокзалида темир йўлда мардикорлик қилишдан бошлаган, юк кўтарувчи бўлиб ишлаган. 1928-йилдан фаолиятини кончилик соҳасида олиб боради. 1932-йилдан бошлаб конларга тушиб кончилик ишларини ўрганади. Қизил-Қия шаҳридаги „Средазугол“ конида ишлаган
Алтимиш Сатибалдиев иккинчи жаҳон уруши йиллари ҳар сменада кўмир қазиб олиш бўйича йиллик ишлаб чиқариш режасини 130-150 фоизга ортиғи билан бажарди. Урушдан кейинги йилларда (1946—1950) мингдан ортиқ ишлаб чиқариш топшириқларини муваффақиятли амалга оширди. СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1948-йил 28-августдаги фармони билан Алтимиш Сатибалдиев кўмир қазиб олишни кўпайтириш, кўмир шахталарини тиклаш ва қуриш, меҳнат унумдорлигини сезиларли даражада оширишни таъминлайдиган илғор меҳнат усулларини жорий этишдаги улкан муваффақиятлари учун Ленин ордени ва „Серп и Молот“ олтин медали, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.
1948-йилда КПСС(б) сафига кирди. 1952-йилда Средазугол конида бурғуловчи вазифасида ишлай бошлаган. Сиёсий ҳаётда ҳам фаол иштирок этган. Қирғизистон Компартияси марказий қўмитаси аъзоси. Икки марта Қирғизистон ССР Олий Кенгаши депутати этиб сайланган (1947-1955)[3].
Вафотига қадар ҚизилҚия (Қирғизистон) шаҳрида яшаган. Ўлим санаси маълум эмас.
Ленин ордени (1948-йил 28-август), Меҳнат Қизил Байроғи ордени (1949-йил 28-октабр), Фахрий нишон (1951-йил 31-январ), „Меҳнат жасорати учун“ (1948-йил 4-сентябр) унвон ва медаллари билан тақдирланган.
Манбалар
- ↑ В Указе о награждении званиэм Героя Социалистического Труда — Сативалдиэв
- ↑ „Сатыбалдиев, Алтымыш“. пеоплелифе.ру. 2023-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-июн 2023-йил.
- ↑ „Герой Социалистического Труда Сатывалдиев Айтамыш“. wарҳероэс.ру. Қаралди: 21-июн 2023-йил.
Адабиётлар
- Қирғизистон: Улуттук энсиклопедияси: 1-жилд / Бошки эд. Асанов Й. А. — Бишкек: Мамлекеттик тил жана энсиклопедия борбору, 2006-йил. ИСБН 9967-14-046-1
- Борбугулов М. Ўш вилоятлари энсиклопедияси. — Фрунзе, 1989-йил.