Алтунизаде масжиди (туркча: Алтунизаде Cамии), Исмоил Зüҳтü Пошо масжиди (туркча: İсмаил Зüҳтü Паşа Cамии) – номи билан ҳам танилган, Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган ХИХ асрга оид Усмонли масжиди.

Масжид
Алтунизаде масжиди
Исмоил Зüҳтü Пошо масжиди

туркча: Алтунизаде Cамии
İсмаил Зüҳтü Паşа Cамии
Алтунизаде масжиди
Исмоил Зüҳтü Пошо масжиди
Истанбул Üскüдар
Координаталар 41°01′13″Н 29°02′44″Э / 41.02028°Н 29.04556°Э / 41.02028; 29.04556
Масжид тури Масжид
Меъморий услуб Ислом меъморчилиги
Усмонли меъморчилиги
Бинокорлик санаси 1865 йил
Миноралар сони 1
Миноралар сони 1
Қурилиш материали йўнилган тош
Ҳолати амалдаги

Тарихи

Масжид Истанбулнинг Üскüдар туманидаги Алтунизаде маҳалласида жойлашган. Бино шу жойда дафн этилган Алтунизаде İсмаил Зüҳтü пошо (1806–1887) томонидан 1865-йилда қурдирилган[1]. Бу Истанбулнинг Анадолу қисмидаги Усмонли меъморчилигидаги масжидларнинг сўнгги намунаси бўлиши мумкин. Дастлаб масжид болалар мактаби, турк ҳамомчаси, намоз вақти ҳисобланадиган хона, фаввора, имомнинг хонаси, намозхона, муаззин, азон ўқиладиган хона, новвойхона ва баъзи дўконлардан иборат ижтимоий мажмуанинг бир қисми бўлган (туркча: кüллие). Ҳозирда улар орасида айрим дўконларгина сақланиб қолган. Алтунизаде масжиди бугунги кунда жуда яхши ҳолатда[2].

Архитектураси

Масжид уйғониш даври барокко услубида бунёд этилган[1]. Бундай услубда қурилган масжидлар Усмонлилар империясининг сўнгги намуналари ҳисобланади. Масжид биноси учта дарвозага эга кичик ҳовлида жойлашган. Энг катта дарвоза тепасига ва Каъбага қараган деворнинг ташқи томонига ёзув туширилган. Бино нартекси (ички вестибюл) ёпиқ жой кўринишида қурилган. Нартексдаги учта – битта катта ва иккита кичик эшиклар намозхонага олиб боради. Масжид ёпилган вақтда намоз ўқиш учун нартекс деворида безакли кичик меҳроб қурилган. Нартекснинг ён томонидаги иккита ёғоч зинапоялар аёллар ва муаззинлар бўлимига олиб боради. Квадрат шаклидаги масжид оҳактошдан қурилган. Унинг ички қисми гипс билан қопланган. Зиёратгоҳ деворларига қўлда ўйиб ишланган безаклар билан ишлов берилган. Масжиднинг битта гумбази[1] бўлиб, уни бино бурчакларидаги тўртта устунлар кўтариб туради. Гумбазнинг ички юзаси 16 та зонага бўлинган. Гумбаз маркази диққатни жалб қилиш учун мовий рангга бўялган ва у ерга Қур’он ояти ёзилган. Масжид деразалари жуда катта бўлиб, уйғониш даври барокко услубида яратилган намуналарга мисол бўла олади. Масжид битта минора ва битта балконга эга[1]. Классик Усмонли масжидлари меъморчилигида кузатиладиган қўрғошин билан қопланган шпаллардан фарқли ўлароқ, миноранинг шпали тошдан қилинган бўлиб, вазирнинг салласи шаклида яратилган. Пастки қаторда, ён деворларда учта катта, меҳроб деворининг ён томонида эса иккита катта дераза мавжуд. Юқори қаторнинг ҳар икки томонида яна учта дераза бор, бундан ташқари ўртадаги катта деразанинг ён томонида ҳам иккита кичик дераза жойлашган[2].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Алтунизаде Cамии“ (ин Туркиш). İстанбул İл Кüлтüр ве Туризм Мüдüрлüğü. Ретриэвед 2017-06-27.
  2. ↑ 2,0 2,1 Айгüн, З. Тамер (2014-08-27).

Манба хатоси: <реф> таг wитҳ наме "оc" дефинед ин <референcес> ис нот усед ин приор техт.
Манба хатоси: <реф> таг wитҳ наме "икт" дефинед ин <референcес> ис нот усед ин приор техт.