Aluminiy oksidi

Алуминий оксиди (Ал2О3) — рангсиз кристалл модда. Суюқланиш ҳарорати — 2072 °C, сувда эримайди. Алуминий оксиди амфотер оксиддир, консентрланган кислоталарда эриб, алуминий тузларини, ишқорларда эриб, алуминат кислота тузлари — алуминатларни ҳосил қилади. Алуминий оксидининг ҳар хил таркибли гидратланган (сувли) шакллари маълум. Алуминий гидроксидга гидраргилит (гиббсит) ва сунъий йўл билан олинадиган баерит киради. Алуминий оксиди алуминий олишда ишлатилади, алуминий оксидининг ўзи эса боксит, нефелин ва каолиндан олинади. Табиатда алуминий оксиди кристаллари корунд, ёқут ва сапфир ҳолларида учрайди; корунд ниҳоятда қаттиқ бўлганидан қайроқтош ва жилвир сифатида, ёқут ва сапфир заргарликда ишлатилади. Алуминий оксидидан ўтга чидамли материал ва буюмлар тайёрлашда ҳам фойдаланилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |