Alveola
Алвеола бронхиолаларнинг тармоқланиши билан ҳосил бўлган ингичка найчаларга очилган ҳаво халтачаларга айтилади. Алвеолалар бир қаватли ясси эпителий тўқимадан ҳосил бўлган, устлари капилляр томир тармоғи билан ўралган, газ ўзгариши содир бўлодиган ўпканинг вазифавий бирликлари ҳисобланади. Алвеолаларда икки турдаги эпителий ҳужайраси бўлади: И турдаги ҳужайралар алвеолаларни қопловчи асосий ясси ҳужайра гуруҳи саналади. ИИ турдаги ҳужайралар қалинроқ бўлган ва сурфактант (енгил фаол модда) ажратиб чиқарувчи ҳужайралардир. Сурфактант алвеолаларда юза таранглигини камайтириб, алвеолаларнинг яна-да осон шишишини ва сиқилишини таъминлайди. Шундай қилиб, нафас олиб чиқариш осонлашади. Алвеола деворининг тикланишида муҳим рол ўйнайди. Сурфактант йўқлигида юза таранглиги юқори бўлиши туфайли алвеолалар етарли нисбатда кенгая олмайди. Алвеолаларнинг таранглашиши билан ўпкада шиш пайдо бўлиши мумкин. Ўпкалар ҳомилада туғруққа қадар берк бўлади. Туғилганидан сўнг дарҳол илк ҳаво кириши билан кенгайган ўпкаларнинг нафас чиқариш орқали алвеолаларнинг такрор бир-бирига ёпишиб беркилишига сурфактант моддаси тўсқинлик қилади.
Ҳар бир респиратор бронхиола ўз навбатида алвеоляр халтачалар билан тугалланадиган алвеоляр йўлларига бўлинади. Иккала ўпкада 20 минг атрофида респиратор бронхиолалар бўлади. Одамдаги алвеолаларнинг умумий юзаси нафас олинган пайтда тахминан 100–200 м² га тенг бўлади. Ўпкада қон айланиши- нинг ўзига хос хусусиятлари бор. Қон икки хил тизим томирлари бўйлаб ҳаракатланиб туради. Бир томондан ўпка бронх артериялари орқали катта қон айланиш доирасидан артериал қон олиб турса, иккинчи томондан ўпка артерияларидан веноз қон кириб, кичик қон айланиш доирасини ҳосил қилади. Ўпка артерияларини тармоқлари бронхиал дарахт билан бирга алвеолаларгача ўтиб бориб, шу ерда капилляр турини ҳосил қилади[1].
Турли ўчамдаги бронхлар ҳаво ўтказувчи бронх дарахтини ҳосил қилади. Нафас бронхиоласи алвеола найлари, алвеола қопчалари ва ҳамма алвеолалар биргаликда алвеола дарахтини ёки бошгача айтганда ўпка асинусини ҳосил қилади. Ҳаво билан қон ўртасида газ алмашинуви рўй берадиган асинус ўпканинг вазифавий-таркибий бирлиги ҳисобланади. Бита ўпкада 15 000 асинус бўлиб, авлеолалар сони 300-500 миллионга етади.
Алвеолалар газ ўзгариши содир бўладиган юза майдонини кенгайтиради (тахминан 100 м² лик майдон ва тери юза майдоннинг 50 бараварига тенг). Газ ўзгариши содир бўладиган юзалар юпқа, намчил муҳитлар саналади. Намда эриган кислород тезда эпителийдан ўтади. Капилляр томирлар тузилмасининг ингичкалиги ва эпителий ҳужайраларининг бир-бирга жуда яқин жойлашганлиги сабабли газ ўзгариши осон амалга ошади. Алвеолани ҳосил қилган эпителий тўқиманинг сурфактант ажратмаси капиллярлардан алвеолаларга сув ўтишини бартараф этиб, нафас орқали ортиқча сув йўқотилишига тўсқинлик қилади. Ажратма таркибидаги липопротеин, алвеолаларга эластиклик бериб нафас чиқаришни осонлаштиради[2].
Манбалар
- ↑ „О'пка алвеолалари: хусусиятлари, функциялари, анатомияси“. Қаралди: 10-сентабр 2023-йил.
- ↑ одам анатомияси ва физиологияси — 84-бет. Қаралди: 10-сентабр 2023-йил.