Алвина Андреевна Шпади (1935-йил 31-январ — 2019-йил 23-июн) ўзбек рассоми ва реставратори. Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими.

Таржимаи ҳол

Бўлажак рассом Туркманистон ССРнинг Марв вилоятида 1930-йилларда Волга бўйидан сургун қилинган немис оиласида дунёга келади. Шпади 1960-йил Ашхободдаги Шота Руставели номидаги Туркман давлат рассомлик билим юртини тамомлаган, Байрамали шаҳридаги ўрта мактабда расм ва чизмачиликдан дарс берган.

Рассом 1960-йилда Нукусга кўчиб келади, Қорақалпоғистон АССР Бадиий жамғармаси ва Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг сан’ацҳунослик секторида ишлади. Игор Савиский қистови билан Ўрта Осиё халқ амалий сан’ати билан қизиқиб қолди ва 1962-йилда Тошкент театр ва рассомчилик институтининг “Мато бўйича рассомчилик” факултетига ўқишга киради ва у ердан Москва тўқимачилик институтига ўқиши кўчирилади ва бу та’лим даргоҳини 1969-йилда тамомлайди. Кейинчалик Шпади умрининг охиригача Нукусда яшаб ижод қилди.

У бир неча ўн йиллар давомида Қорақалпоқ давлат сан’ат музейининг етакчи реставратори бўлган. Шу билан бирга Станиславский номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрида театр рассоми, 1980-йилда “Исёнчилар” (режиссор Анатолий Кабулов) биринчи қорақалпоқ бадиий филми суратга олиш майдонида либослар бўйича рассом бўлиб ишлаган.

Бундан ташқари у рус усталари ҳисобланмиш Ўрта Осиё мусаввирлари Александр Волков, Николай Қорахон[1] ан’аналарини давом эттирган ҳолда рассом сифатида фаолият юритган. 2015-йилда Қорақалпоғистон давлат сан’ат музейида мусаввир таваллудининг 80-йиллигига “Алвина Шпади олами” юбилей кўргазмаси, 2018-йилда “Қорақалпоғистон – мангу муҳаббатим” номли шахсий кўргазмаси бўлиб ўтди. Шпадининг ижод намуналари, унинг эскизлари, қорақалпоқ халқ безаклари асосида гилам-сўзаналари намойиши бўлиб ўтди[2].

Манбалар

  1. ↑ Памяти Альвины Шпады // Информационное агентство «Фергана», 24.06.2019.
  2. ↑ В Нукусе открылась персональная выставка Альвины Шпады // Култура.уз, 26.11.2018

Ҳаволалар