Оққуюнлиларнинг Озарбайжон ва Диёрбакирдаги ҳукмдори Алвонд Мирзо (1505-йилда вафот этган). Ҳукмронлиги - 1497-1501-йиллар.

Ҳақида

Алвонд Мирзо Юсуфбекнинг ўғли, Узун Ҳасаннинг набираси бўлган. Туғилган санаси ҳақида аниқ манба йўқ. 1478-йилда Алвонд Мирзо Форс вилоятининг Шероз шаҳри ҳокими этиб тайинланган, бироқ амалда Султон Халил юборган отабек Бакирбей бошқарувни ўз қўлига олган.1497-йилда Алвонд Мирзо бошқа қариндошлари билан бирга ёш Аҳмадга қарши ғалаён кўтаришган ва Исфаҳон яқинида уни мағлуб этишган. Шундан сўнг, акаси Султон Муҳаммад билан Озарбайжон ва Табризни эгаллаб олган. Янги султон сифатида эса Султон Муҳаммад ўз ишини бошлайди. Аммо, 1498-йилда ака-ука орасида келишмовчилик бошланди. Алвонд Мирзо султон Муҳаммадга қарши чиқиб, уни енгади ва Шероз билан Форсни эгаллайди. Бунинг ортидан Диярбакирда ҳукмронлик қилган Султон Қосимга қарши ҳаракат қилиб, уни итоат қилишга мажбур қилади. 1500-йили Алвонд Мирзо султон Мурод билан сулҳ тузади. Унга кўра, Оққуюнлиларнинг Кавказ ва Кичик Осиёдаги мулкларга эга чиқди. 1501-йилга келиб Исмоил Сафавий бошчилигидаги қизилбошлилар Алвонд Мирзога қарши кураш бошлайди. Дастлаб, у Алвонднинг вассали Ширвоншоҳ Ғозибекни енгди. Сўнгра, Оққуюнлиларнинг асосий кучлари Исмоилни тўхатишга ҳаракат қилдилар. Лекин, 30 минг кишилик қўшин билан „Кура яқинидаги жанг“ да Алвонд Мирзо енгилди. 1501-йил августида Шарур (ҳозирги Озарбайжоннинг Нахичеван мухтор вилояти) яқинида Исмоил Сафавийнинг 7 минг кишилик қўшинига қарши ҳал қилувчи жанг бўлиб ўтди. Тўқнашувда Алвонд Мирзо қақшатқич мағлубиятга учради. Шундан сўнг, Исмоил Сафавий Жанубий Озарбайжонни Табриз билан бирга олиб, ўзини шоҳ деб эълон қилади. 1502-йилда Алвонд Мирзо Арзинжонга чекинди ва у ерда 1505-йилгача Исмоил Сафавий томонидан ағдарилганича ҳукмронлик қилди.

Манбалар