Alxa ligasi
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Алха лигаси ёки Алашàн лигаси (Алшаа вилояти) — Ички Мўғулистоннинг 12 та префектура даражасидаги бўлинмаларидан бири. Алха лигаси шимолда Мо'г'улистон, шимоли-шарқда Баян Нур, шарқда Wуҳаи ва Ордос, жануби-шарқда Нингхиа, жануб ва ғарбда Гансу шаҳрлари билан чегарадош. Алха лигаси пойтахти — Баянҳот шаҳри[1]. Алха лигаси аҳолиси монгол тилининг Алаша диалектида сўзлашади.
Алха Лигаси 阿拉善盟 • | |
|---|---|
|
| |
| Аҳолиси (2010) |
231 334 |
| Вақт минтақаси | УТCХитой стандарти |
Демографияси
2010-йилги аҳолини рўйхатга олиш рўйхатида Алха лигаси ҳудудида 231,334 нафар аҳоли рўйхатга олинган. Алха — Ички Мўғулистон автоном вилоятининг энг кам аҳоли яшайдиган ҳудуди.
Алха лигаси ҳудудига Тенггер чўлидан бир қанча аҳоли кўчирилган[2].
| Этник гуруҳ | Аҳоли сони | Фоизда |
|---|---|---|
| Ҳан | 140 900 | 71,79 % |
| Монголлар | 44 630 | 22,74 % |
| Ҳуи | 9331 | 4,75 % |
| Манжурлар | 952 | 0,49 % |
| тибетликлар | 146 | 0,07 % |
| Ту | 68 | 0,03 % |
| Даур | 67 | 0,03 % |
| Бошқалар | 185 | 0,09 % |
Иқтисодиёти
Алха лигасида аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот улуши бутун Хитой профектуралари орасида энг юқори ўринда туради. 2013-йилда аҳоли бошига ялпи ички маҳсулот улуши тахминан 30 000 АҚШ долларини ташкил этди. Минтақада бойлик бир текис тақсимланмаган ва маҳаллий аҳоли сонининг камлиги туфайли статистик маълумотлар ҳамиша ўзгариб туради. Самарали иқтисодий фаолиятнинг катта қисми минтақада фаолият юритувчи, табиий ресурсларни қазиб олувчи бир қанча йирик компаниялар ҳомийлигида амалга оширилади. Бундай компаниялар орасида „Чина Кингҳо“ корпорациясининг „cлеан cоал“ технологик оператори ва Ички Мўғулистонда жойлашган „Таихимеи Гроуп“ кабилар мавжуд. Алха лигаси узоқда жойлашганлиги сабабли, иқтисодий фаолиятнинг катта қисми Хитойнинг бошқа қисмларидан келган меҳнат муҳожирлари кўмагида амалга оширилади. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулотнинг юқорилиги Хитойнинг бошқа шаҳарларидан келиб ишловчи муҳожирлар ойлигига таъсир қилмайди.
Маъмурий бўлинмалар
Алха лигаси учта баннерга бўлинган:
| Харита | ||||||
|---|---|---|---|---|---|---|
| Номи | Мўғул тилида | Хитой тилида | Ҳаню Пинйин | Аҳолиси
(2010) |
Майдони
(км²) |
Зичлик
(/км²) |
| Алха Лефт Баннер(Алха Жун Баннер) | ᠠᠯᠠᠱᠠ ᠵᠡᠭᠦᠨ ᠬᠣᠰᠢᠭᠤ(Алаšа Жегüн қосиɣу) | 阿拉善左旗 | Āлāшàн Зуǒ Қí | 173,494 | 80,412 | 2.15 |
| Алха Ригҳт Баннер(Алха Барун Баннер) | ᠠᠯᠠᠱᠠ ᠪᠠᠷᠠᠭᠤᠨ ᠬᠣᠰᠢᠭᠤ(Алаšа Бараɣун қосиɣу) | 阿拉善右旗 | Āлāшàн Йòу Қí | 25,430 | 72,556 | 0.35 |
| Эжин Баннер | ᠡᠵᠡᠨᠡ ᠬᠣᠰᠢᠭᠤ(Эжен-э қосиɣу) | 额济纳旗 | Éжìнà Қí | 32,410 | 114,606 | 0.28 |
Яна қаранг
- Жиуқуан сунъий йўлдошни ишга тушириш маркази
Манбалар
- ↑ Wулсин, Фредериcк Р. (Фебруарй 1926). "Тҳе Роад то Wанг Е Фу". Натионал Геограпҳиc Магазине 49 (2): 197.
- ↑ Ҳанер, Жош, эт ал. (24 Оcтобер 2016). Ливинг ин Чинаъс Эхпандинг Десерц, Тҳе Неw Ёрк Тимес