Алй Мустафаев Мустафо ўғли (озарбайжонча: Алı Мустафаев Мустафа оğлу) (1952-йил 14-апрел — 1991-йил 20-ноябр) Тоғли Қорабоғ можароси пайтида хизмат қилган озарбайжонлик журналист ва мухбир[1].

Алй Мустафаев
Таваллуди 14-апрел 1952-йил
Қазах тумани, Озарбайжон
Вафоти 20-ноябр 1991-йил(1991-11-20)
(39 ёшда)
Хожавенд тумани, Озарбайжон
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР → Ozarbayjon bayrogʻi Озарбайжон
Таълими Боку давлат университети
Касби журналист
Фаолият йиллари 1981-1991
Миллати озарбайжон
Мукофотлари Ўзарбайжон Миллий Қаҳрамони 1992-йил

Ёшлиги

Мустафоев 1952-йил 14-апрелда Озарбайжон ССР Қазах тумани Қазахбейли қишлоғида туғилган. 1969-йилда Даш Салахли қишлоғидаги ўрта мактабда ўрта таълимни олган. 1971-йилдан 1973-йилгача Мустафоев Совет Қуролли Кучлари сафида хизмат қилган. 1976-йилда Боку давлат университетига ўқишга кирган ва 1981-йилда журналистика факултетини тамомлаган. Ўқишни тамомлагач, Озарбайжон давлат телерадиокомпаниясининг янгиликлар дастурида иш бошлаган. Тоғли Қорабоғ уруши бошланганда Мустафоевга фронтдан ҳисобот бериш топширилган.

Ўлими

Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғдаги Хўжавенд туманининг Қаракенд қишлоғи яқинида арман кучлари томонидан уриб туширилган вертолётда Мустафоев 22 йўловчи ва экипаж аъзолари билан бирга ҳалок бўлди. Ҳалокатдан омон қолганлар йўқ эди[2][3].

Али Мустафоев Бокудаги „Шаҳидлар“ қабристонига дафн қилинди. У вафотидан кейин Озарбайжон Миллий Қаҳрамони унвони билан тақдирланди. Мустафоевга Республикада хизмат кўрсатган журналист унвони ҳам берилди. Озарбайжон пойтахти Боку шаҳридаги мактабга унинг номи берилди.

Яна қаранг

Манбалар:

  1. ↑ „Диреcторй оф биограпҳиэс. Алı Мустафаев“. 2011-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 28-апрел.
  2. ↑ Роман Глебов. „Республики. В Азербайджане сбит вертолет с ВИП на борту“ (ру). Коммерсант (1991-йил 25-ноябр). Қаралди: 2010-йил 28-апрел.
  3. ↑ „Азербаижан Ассоcиатион. 17 еар пассес синcе "Ми-8" милитарй ҳелиcоптер wас шот ин Гараканд скй – cомплете лист оф тҳе перишед пеопле“ (2008-йил 21-ноябр). 2011-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 28-апрел.