Alyasa
Аляса (арабча: اليسع) – Қуръонда зикри келган 25 пайғамбардан бири. „Бани Исроил“ қабиласидан чиққан.
Ҳаёти
Ривоят қилинишича, Аляса Илёсга амакивачча бўлиб, унга иймон келтирган, қаерга борса бирга борган. Улар бирга „Бани Исроил“ қавмини бутларга сигинмасликка даъват қилишган, бутлар ботил эканлигига ишонтирмоқчи бўлишган. Аляса Илёсдан сўнг унинг ишини давом эттирган. Қуръонда Алясанинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида батафсил оят бўлмасада, унинг пайғамбар этиб юборилганлиги таъкидланган[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Аляса“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |