Аляска оқими — Тинч океаннинг шимоли-шарқий қисмидаги илиқ оқим, Шимолий Тинч океан оқимининг шимолий тармоғи, Алеут оролларидаги шарқий бўғозлар орқали Беринг денгизига киради. Оқим тезлиги 0,9-1,8 км/соат. Сув температураси февралда 2-7°, августда 10-15°. Куросио илиқ оқимлар тизимига киради.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил