Алёша (украинча: Альо́ша; ҳақиқиқй исми Алена (Елена) Александровна Тополя[1], қизлик фамилияси Кучер[2], украинча: Олена Олександрівна Тополя [3]; 1986-йил 14-май, Запороже, Украина ССР) — украиналик қўшиқчи, бастакор. „Сwеэт Пеопле“ қўшиғи билан Ослода бўлиб ўтган „Эуровисион 2010“ халқаро қўшиқ танловида Украина номидан иштирок этган ва танловда 10-ўринни эгаллаган.

Алёша
Алена (Елена) Александровна Тополя
Таваллуди 1986-йил 14-май (1986-05-14) (40 ёш)
Жанрлар поп, поп-рок
Касби қўшиқчи
Фаолият йиллари 1992-йилдан ҳозиргача
Лейбллар Cатапулт мусиc, УМИГ
Фуқаролиги Ukraina bayrogʻi Украина
Турмуш ўртоғи Тарас Тополя
Веб-сайт алёшасингер

Биографияси

Болалик йиллари

Елена Кучер 1986-йил 14 майда Запороже шаҳрида йўл ҳаракати полицияси ходими Александр Николаевич Кучер ва самолёт заводи ишчиси Людмила Фёдоровна Кучер[4] оиласида туғилган. Қўшиқчининг иккита укаси бор, улардан бири Руслан Кучер. Аленанинг отаси балиқ тутишга ишқибоз ҳам бўлган бўлиб, отасининг тутган балиқларини Алена болалигида сотган ҳам. Аленанинг акалари карате ва кунг-фу билан шуғулланишган ва қўшиқчи уларга машқ қилишда ёрдам берган, акалари уни машғулотга бирга олиб боришар ва уни Лёшка, кўпинча Лё деб чақиришган. Мактаб йилларида Алена хорда қўшиқ куйлаган ва машҳур „Юност“ мусиқа студиясида, Владимир Артемев қўл остида таҳсил олган. Мактабни тамомлагандан сўнг Алена Киэв миллий маданият ва санъат университетининг эстрада-вокал факултетида ўқиган.

2006—2010: Эвровисион

2006-йилда Алена „Ялта-2006“ халқаро танловида ғолиб чиқади ва икки йилдан сўнг қўшиқчи Севастополда бўлиб ўтган „Песня моря“ халқаро фестивалида (2008) биринчи ўринни қўлга киритади. 2009-йилда қўшиқчи „Cатапулт мусиc“ продюсерлик маркази билан шартнома имзолайди ва марказда ўзига Алёша тахаллусини олади[5].

Хонанда „Қор“ („Снег“) қўшиғи билан украиналик тингловчилар орасида шуҳратга эришган. 2009-йил декабр ойида бу қўшиқ учун видеоклип суратга олинди.

Алёша Эвровисион 2010 репетисиясида

Хонанда Алёша „То Бе Фреэ“ қўшиғи билан миллий овоз бериш натижасида Эвровисион 2010 қўшиқ танловида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Бироқ, Алёша яна бир даъвогар — Маша Собко билан бир хил миқдордаги очколарни қўлга киритганди. Суҳбатдан сўнг ҳакамлар ҳайъати Алёша фойдасига қарор чиқаришади[6].

2010-йил 21-мартда „То Бе Фреэ“ қўшиғи сабабли жанжал юзага келади. Қўшиқ 1977-йилда АҚШда ёзилган ва шу вақтгача ижро этилмаганди. Эуровисион танлови учун қўшиқ ёзилган вақти муҳим ҳисобланмаган бўлиб, танлов қоидаларига кўра, қўшиқ танловдан олти ой олдин (яъни 2009-йил 1-октябргача) омма олдида ижро этилмаслиги шартдир. Бироқ, қъшиқни 2008-йил 12-апрелдан немис Амазонида (Алоня номи билан) юклаб олиш мумкин бўлган. Айнан шу сабабли „То Бе Фреэ“ қўшиғи Европа радиоэшиттириш иттифоқи қоидаларига жавоб бермади. Қўшиқ танловдан олиб ташланди ва 25-март куни Алёша янги қўшиғини „Сwеэт Пеопле“ тақдим этади ва бу қўшиқ билан танловга боради.

„Сwеэт Пеопле“ — бу одамларни Ер сайёрасини ҳимоя қилишга чақирувчи қўшиқ бўлиб, қўшиқ бошқа эстрада қўшиқларидан ўзининг янада ҳиссиётлиги ва эҳтирослиги билан ажралиб туради.

„Сwеэт Пеопле“ қўшиғининг инглизча матнини хонанданинг ўзи ёзган ва мусиқани ёзишда Алёшадан ташқари унинг продюсери Вадим Лисица ва таниқли овоз продюсери Борис Кукоба ҳам қатнашган (улар биргаликда " Юлдузлар фабрикаси-2 " ишлашган, ҳамда таниқли украиналик қўшиқчилар, хусусан, Наталя Могилевская[7] учун қўшиқлар ёзиб беришган).

2010-йил 27-майда қўшиқчи Эвровисион қўшиқ танловининг финалига йўлланма олади ва иккинчи ярим финалда ғолиб чиққан ўн нафар ижрочидан бирига айланади. 29-май куни бўлиб ўтган танловининг финалида Алёша ўн еттинчи бўлиб саҳнага чиқади. Финалда 108 балл тўплаб, 10-ўринни эгаллайди[8].

2010-йил 7-ноябрда Алёша Украина экспертлар клубининг „Нима? Қаерда? Қачон?“ дастурида „А я пришла домой“ қўшиғи ва дастур охирида „Ти уйдёш“ қўшиғини ижро этган[9].

Бундан ташқари, 2020-йил 26-апрелда Чернобил фожиасини халқаро хотирлаш куни муносабати билан Италиянинг Раи Радио 1 радиосида „Сwеэт Пеопле“ қўшиғини ижро этган[10][11].

2011—2018-йиллар

2011-йилда қўшиқчи Украинадаги машҳур „Фаворити Успеха“ рейтингида „Йил қўшиқчиси“ унвонини олади[12].

Алёша Настя Каменских, Наталя Могилевская, Потап каби қўшиқчиларнинг қўшиқлари муаллифи ҳамдир.

2015-йилда Алёша икки қисмдан иборат „Точка на карте“ албомини чиқаради.

2017-йил 31-майда „Калина“ қўшиғининг видеоклипи чиқади, унинг мусиқаси ва сўзларини хонанданинг ўзи ёзган. Видеоклип дарҳол ЁуТубеда жуда машҳур бўлади ва бир йил ичида 7 миллионга яқин томоша қилинади[13] .

2018-йил 19-май куни Киэвдаги Украина саройида „Золотая жар птиса“ мукофоти бўйича тақдирлаш маросими бўлиб ўтади, унда Алёша 5 номинацияда: „Йил қўшиқчиси“, „Йил хити“ (ғолиб), „Йил клипи“, „Халқ хити“, „Калина“ қўшиғи учун „Данcе хит“да иштирок этган. Шу билан бирга, консерт давомида ўзининг янги „Текила“ қўшиғини куйлайди [14].

Декабр ойида 15 йиллик ижодий ҳамкорликдан сўнг продюсер Вадим Лисица билан ишлашни тўхтатгани маълум қилади. Ва М1 Мусиc Аwардс маросимида қўшиқчи продюсер Евгений Антипенко бошчилигидаги янги мусиқий жамоа билан иштирок этади[15] .

2019-йилдан ҳозиргача

Алёша Ливерпулда Эвровисион 2023 қўшиқ танловида

2019-йил 13-февралдан 17-апрелгача „Поруч“ гастроли Украинанинг 20 та шаҳрида бўлиб ўтади ва унда қўшиқчи ҳам иштирок этган.

2020-йилда, ТопҲит маълумотларига кўра, Алёша Украина радиостансияларида 751 677 та эшиттиришга эга бўлган.

2023-йилда Эуровисион 2023 қўшиқ танловининг биринчи ярим финалида чиқиш қилади. Хонанда Ребеccа Фергусон билан дуэтда биринчи бўлиб Британиянинг Дуран Дуран гуруҳи томонидан ижро этилган Ординарй Wорлд қўшиғини куйлайди[16] .

2023-йилнинг кузидан бошлаб „Алёша“ тахаллуси ўрнига „Елена Тополя“ [17] номи билан чиқиш қила бошлади.

Шахсий ҳаёти

  • 2011-йилгача унинг собиқ амалдаги эри продюсер Вадим Вадимович Лисица (1975-йил 2-августда туғилган)дир. Лисица ҳам Запорожедан ва Владимир Артемев бошчилигидаги машҳур „Юност“ мусиқа студиясининг битирувчиси.
  • Эри (2013-йил ёзидан) — Тарас Тополя (1987-йил 21-июнда туғилган) қўшиқчи, Антитила гуруҳи раҳбари[18] .
  • Ўғли Роман (2013-йил 3-апрелда туғилган)[3][19]
  • Ўғли Марк (2015-йил 30-ноябрда туғилган) [20] .
  • Қизи Мария (2020-йил 15-августда туғилган)

Дискографияси

2010 — „А Wорлд Оуциде Ёур Доор“
№НомиДавомийлиги
1.„Wишинг Ёу Wере Ҳере“3:45
2.„Роялтй“2:55
3.„Теарс оф Лове“3:45
4.„Но Море Гоодбес“3:28
5.„Револутион“3:06
6.„Солдиэр“3:43
7.„Силоуэтте“3:39
8.„Фадинг Сигҳ“3:32
9.„А Wорлд Оуциде Ёур Доор“2:56
10.„То Бе Фреэ“3:49
2015 — „Точка на карте, Ч. 1“
№НомиДавомийлиги
1.„Там за бистрою рекою“3:33
2.„Одной ночи мало“4:17
3.„Снег“4:02
4.„Говорила-обешала“2:57
5.„А я пришла домой“3:21
6.„Не будет другой любви“2:57
7.„Ти уйдёш (Интро)“1:42
8.„Ти уйдёш (Жазз)“1:51
9.„Ти уйдёш“3:18
10.„Твои слова“3:21
11.„Кто сказал“3:32
12.„Нас кохают“3:32
13.„Звёзди шоу“3:06
14.„Кто сказал (Балд Брос Ремих)“4:10
15.„Снег (Балд Брос Ремих)“3:38
2015 — „Точка на карте, Ч. 2“
№НомиДавомийлиги
1.„Оур Ҳоме“2:55
2.„Ти найкраша“ (феат. Влад Дарвин)3:25
3.„Смисл жизни“ (феат. Влад Дарвин)3:28
4.„Болше, чем любов“ (феат. Влад Дарвин)3:50
5.„Троянди“4:02
6.„Феромони любви“3:38
7.„Точка на карте“3:36
8.„Ти моё всё“4:14
9.„БЕЗоружная“3:12
10.„Передряга“3:26
11.„Феромони любви (СпеакОне Ремих)“5:03
12.„Точка на карте (Краёнс Ремих)“3:31
13.„Ти моё всё (Алёша Ремих)“3:38
14.„Безоружная (Антон Крайнофф Ремих)“3:10
15.„Моё сердсе“3:30

2017 — „Маленкий секрет“

Мукофотлари

2010-йил

  • „Фаворити Успеха — 2010“ мукофотининг „Йил хонандаси“ номинацияси ғолиби[21].

2013-йил

  • „Точка на карте“ қўшиғи учун „Йил қўшиғи“ (Украина) мукофоти

2014-йил

  • „Безоружная“ қўшиғи учун „Йил қўшиғи“ (Украина) мукофоти

2022-йил

  • „Россия Федерациясининг Украинага қарши ҳарбий тажовузкорлиги ва унинг оқибатларини бартараф этиш муносабати билан аҳоли хавфсизлиги ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, кўнгиллиларга ёрдам кўрсатиш ва кўнгиллилар ҳаракатини ривожлантиришга, хусусан, Украина мудофаасини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда муҳим шахсий ҳиссаси учун“ Украина Президентининг „Олтин юрак“ нишони (2022-йил 9-декабр) билан мукофотланган.

Манбалар

  1. ↑ „Алеша и Тарас Тополя | Певица Алёша — АЛёша | Фан-зона“. 2017-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 4-май.
  2. ↑ Арт Мозаика — Всеукраинский эженеделник
  3. ↑ 3,0 3,1 „Алёша: Ми одружилися, щоб в сина не було проблем“ (ук). Табло ИД (2013-йил 10-июл). 2013-йил 19-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 11-июл.
  4. ↑ „Певице Алёша с новорожденным сыном помогает мама – Індустріалка - новини Запоріжжя“. 2017-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-январ.
  5. ↑ „Кто она? Все об Алёша (Алёша), представителе Украины на «Евровидении-2010»“. 2010-йил 24-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 21-март.
  6. ↑ Сенсация „Евровидения“: Алёша споёт о свободе(рус.)
  7. ↑ „Алёша выбрала новую песню «Сwеэт Пеопле» вместо «То Бе Фреэ». Слушаем, сравниваем. Текст песни“. 2018-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 26-март.
  8. ↑ „Итоги конкурса «Евровидение 2010»“. 2010-йил 3-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 31-май.
  9. ↑ YouTube logotipi Что? Где? Когда? Украина. Специальная игра. 7.11.2010 ЁуТубеда
  10. ↑ „РАДИО1 МУСИCА. Л'ИТАЛИА ИН ДИРЕТТА 26/04/2020 на 12 мин“. 2020-йил 3-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 2-май.
  11. ↑ Сwеэт Пеопле су Радио Раи 1
  12. ↑ „Фаворити Успіху — 2010“. 2011-йил 3-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 30-январ.
  13. ↑ „Алёша - Калина (оффиcиал видео 2017) 4К“ (2017-йил 31-май). 2017-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 17-ноябр.
  14. ↑ „Алёша - Текіла [Оффиcиал видео“] (2018-йил 24-май). 2021-йил 12-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 18-ноябр.
  15. ↑ „Час починати новий етап! Алёша прийняла важливе рішення по кар'єрі“ (ук). обозревател.cом (2018-йил 15-декабр). 2018-йил 15-декабрда асл нусхадан архивланган.
  16. ↑ Ҳолмес, Wеслей. „Эуровисион фанс ин теарс афтер Ребеccа Фергусон перформанcе“. Тҳе Ливерпоол Эчо (2023-йил 10-май). 2023-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-май.
  17. ↑ „Більше не Алёша. Дружина Тараса Тополі змінила псевдонім“ (ук). РБК-Украина. 2023-йил 22-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-октябр.
  18. ↑ „Алёша таємно вийшла заміж“ (ук). Табло ИД (2013-йил 9-июл). 2013-йил 19-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 11-июл.
  19. ↑ „АЛёша родила сына“. 2013-йил 20-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 3-апрел.
  20. ↑ „Алёша рассказала о двойном материнстве“ (ру). www.тв.уа (2015-йил 9-декабр). 2015-йил 10-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 10-декабр.
  21. ↑ „Фавориты Успеха – 2010“. 2019-йил 13-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 12-январ.

Ҳаволалар