Alyuminiy ftorid
Алюминий фторид, А1Ф3 — фторид кислотанинг алюминийли тузи, рангсиз кристалл; зичлиги 3100 кг/м3, сувда оз миқдорда эрийди (100 г сувда 0,56 г). Алюминий фторид кислотада яхши эрийди (бунда комплекс бирикмалар ҳосил бўлади). Алюминий фторид алюминий гидроксид А1(ОН)3 ни водород фторид (НҒ)нинг 15% ли эритмасида эритиш ёки алюминий оксид (А12О3)га 400-700° да НҒ таъсир эттириш билан олинади. Ишқорий металларнинг фторидлари билан комплекс бирикмалар ҳосил қилади. Алюминий фторид саноатда криолитдан алюминий олиш ва тозалаш жараёнида электролитларга қўшимча сифатида ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |