Alyuminotermiya
Алюминотермия, алюмо-термия (алюминий ва юн. тҳерме — иссиқлик) — металлар оксидларини алюминий билан кайтариб металл ва қотишмалар олиш усули; бирор металл оксиди билан металл ҳолидаги алюминийнинг кукун аралашмаси юқори температурада қиздирилса, 3000° гача иссиқпик ажра-либ чиқади, ажралиб чиққан ортиқча иссиқлик ҳисобига темир ўз оксидидан осон қайтарилади. Бу усулни рус кимёгари Н. Н. Бекетов (1827—1911) 1859-йил кашф этган. Марганес, хром, ванадий, волфрам ва турли қотишмалар Алюминотермия усули билан олинади. Алюминотермиядан пўлат ва чўянни пайвандлашда (термит пайвандда, расмга қаранг), ёндирувчи снарядларда фойдаланилади (яна қаранг Металлотермия, Металларни қайтариш).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |