Алюмогел — фаол алюминий оксид. Чиннига, айрим ҳолларда шаффоф шишага ўхшаш ғовак модда. Алюминий гидроксид ивиғини оҳиста қуритиш усули билан олинади. Алюмогел адсорбсия жараёнларида — саноат газларини қуритишда (намдан тозалашда), суюқликларни ранг-сизлантиришда (нефтни қайта ишлаш, қанд-шакарни оқартиришда ва саноатнинг бошқа тармоқларида), катализаторлар тайёрлашда ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил