Амадоу Доумбоуя (2002-йил 12-октябрда туғилган) — гвинеялик профессионал футболчи, Самарқанднинг „Динамо“ клубида ярим ҳимоячи сифатида тўп суради[1].

Амадоу Доумбоуя
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 2002-йил 12-октябр (2002-10-12) (24 ёш)
Таваллуд жойи Киндиа, Гвинея
Бўйи 1.72 м (5 фт 8 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Динамо Самарқанд
Рақами 16
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2022 Джургåрден 8 (0)
2023–2024 Ботев Пловдив 5 (0)
2024–2026 Актобе 38 (2)
2026– Динамо Самарқанд 0 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2026-йил 28-июл учун)

Футболчилил фаолияти

Доумбоуя 2022-йилнинг март ойида Джургåрден жамоаси билан беш йиллик шартнома имзолаган[2]. У Аллсвенскан лигасидаги дебютини Джургåрден клуби сафида Варбергс БоИС клубига қарши ўйинда ўтказган[3][4].

Доумбоуя 2022–2023-йилги УЭФА Европа Конференсиялар лигасида ўйнаган. У 2022-йил 11-август куни Руминиянинг „Сепси ОСК Сфâнту Гҳеоргҳе“ жамоасига қарши иккинчи ўйинда Ҳарис Радетинаc ўрнига захирадан майдонга тушган[5]. 15-сентябр куни эса Конференсиялар лигаси гуруҳ босқичининг иккинчи турида „Молде“га қарши ўйинда гол уриб, ҳисобни 1:1 кўринишига келтирган[6].

2022-йил ноябр ойида Думбуя оз миқдордаги гиёҳванд моддаларни сақлагани учун судланди. Бироқ ўша йилнинг октябр ойида содир бўлган ҳодиса юзасидан унга қўйилган зўрлаш ҳамда шахсий дахлсизликни бузувчи фотосуратлар олиш айбловлари бўйича оқланган[7]. 2023-йил январида Думбуянинг „Джургåрден“ клуби билан шартномаси бекор қилинган[8].

Доумбоуя Швециядаги фаолияти кутилмаганда якунлангач, Болгария Биринчи лигасига ўтган ва у ерда Болгариянинг „Ботев Пловдив“ жамоаси билан шартнома имзолаган.

2024-йилнинг 26-февралида Қозоғистон Премер-лигасининг „Актобе“ клуби „Ботев Пловдив“ жамоасидан Думбуяни трансфер қилганини эълон қилган[9]. 2026-йилнинг 29-январида „Актобе“ ўзаро келишувга кўра Думбуя билан шартнома бекор қилинганини маълум қилган[10].

Ютуқлар

Актобе

Манбалар

  1. ↑ Амадоу Доумбоуя Соccерwай сайтида
  2. ↑ Бжäрестен, Густав „Бекрäфтат: ФД:с авслöжанде бекрäфтат - гуинеанска таланген клар фöр ДИФ“ (св). Фотболлдирект (2022-йил 31-март). Қаралди: 2022-йил 5-август.
  3. ↑ Рäнкеског, Густаф „Джургåрден ванн эфтер Финнделлс шоw“ (св). Сверигес Телевисион (2022-йил 29-май). Қаралди: 2022-йил 5-август.
  4. ↑ „ДИФ бжöд пå мåлфест мот Варберг“ (св). Джургåрденс ИФ Фотболл (2022-йил 29-май). Қаралди: 2022-йил 5-август.
  5. ↑ „Джургåрден вс Сепси Сфанту Гҳеоргҳе“. УЭФА (2022-йил 11-август). Қаралди: 2022-йил 12-август.
  6. ↑ Пинҳеиро Диамант, Жонатан; Кристофферссон, Даниэл. „Молде расар эфтер фöрлустен мот Диф“ (св). Афтонбладет. Қаралди: 2022-йил 16-сентябр.
  7. ↑ „Доумбоуя фриас эфтер мисстäнкта вåлдтäктен“ (2022-йил 24-ноябр).
  8. ↑ Болиндер, Cарл. „Джургåрден брйтер мед Амадоу Доумбоуя“ (св). Эхпрессен (2023-йил 13-январ). Қаралди: 2023-йил 13-январ.
  9. ↑ „Думбия – "Ақтөбенің" кезекті жаңа ойыншысы“ (Казакҳ). инстаграм.cом/фcактобе_оффиcиал/. ФC Актобе Инстаграм (2024-йил 26-феврал). Қаралди: 2024-йил 28-феврал.
  10. ↑ „Рақмет, Амаду!“ (кк). инстаграм.cом/фcактобе_оффиcиал/. ФC Актобе Инстаграм (2026-йил 29-январ). Қаралди: 2026-йил 4-феврал.

Ҳаволалар