Амадоу Ба (1961-йил 17-майда туғилган) – ота-онаси гвинеялик бўлган сенегаллик сиёсатчи. У 2022-йил 17-сентабрда Сенегал бош вазири этиб тайинланган. 2019—2020-йилларда Сенегал ташқи ишлар вазири лавозимида фолият юритган. 2013—2019-йилларда Молия ва иқтисодиёт вазири бўлган.

Амадоу Ба

Ба 2018-йилда
Сенегал Бош вазири
Мансаб даври
17-сентабр 2022-йил
Президент Маcкй Салл
Ўтмишдоши Маҳаммед Дионне
Сенегал ташқи ишлар вазири
Мансаб даври
2019-йил апрел – 1-ноябр 2020-йил
Президент Маcкй Салл
Бош вазир Моҳаммед Дионне
Ўтмишдоши Сидики Каба
Вориси Аиссата Талл Салл
Молия ва иқтисодиёт вазири
Мансаб даври
2-сентабр 2013-йил – 2019-йил апрел
Президент Маcкй Салл
Бош вазир Амината Тоурé
Моҳаммед Дионне
Ўтмишдоши Амадоу Кане
Вориси Абдоулае Даоуда Диалло
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 17-май 1961-йил
Дакар, Сенегал

У 2011[1], 2012 ва 2013-йилларда Неw Африcан журнали томонидан энг нуфузли 100 та африкаликлардан бири сифатида қайд этилган[2].

Ёшлиги ва таълими

1980-йилда менежмент бўйича техник бакалавр даражасига эришган. 1988-йилда Миллий бошқарув ва магистратура мактабининг (ЭНАМ) иқтисод фанлари бўйича корпоратив бошқарув ва солиқлар ва мулклар бўйича чуқурлаштирилган ҳолда магистрлик даражаси дипломини олган.

Карераси

Амадоу Ба 1989-йилда Диурбелда стажёр-инспектор бўлган. Кейин Дакардаги Солиқ ва мулк Бош бошқармасида (ДГИД) қўшилган қиймат солиғи биринчи бўлимининг бош инспектори лавозимида ишлаган. 1991-йилда Париж ва Балтимордаги халқаро маъмурият институтида қўшимча малака оширган[3].

1990-йилдан 1992-йилгача у Дакар-Плато бўйича бош инспектор бўлган. Кейин 1994-йилгача Суғурта дирексиясида суғурта бўйича назорат комиссари лавозимини эгаллаган, сўнгра текшириш ва фискал текширувлар дирексиясида текшириш инспектори бўлиб ишлаган[3].

Бу лавозимлар билан бир қаторда, Амадоу Ба 1992-йилда ЭНАМда солиқлар ва мулк бўлимида ва 1995-йилдан 2000-йилгача CОФЕБ/БCЕАО да дарс берган[3].

2013-йил 2-сентабрда Амината Туре бош вазир бўлгач, Амадоу Ба Амаду Кейн ўрнига Молия ва Иқтисодиёт вазири этиб тайинланди[3]. 2023-йил 9-сентабрда у Президент Маcкй Салл томонидан 2024-йилги президентлик сайловлари учун Бенно Бокк Якаар (ББЙ) коалициясининг номзоди этиб сайланди[4].

Бошқа лавозимлари

Шахсий ҳаёти

Амадоу Ба уйланган ва уч фарзанди бор[3].

Манбалар