Амалгама (лотинча амалгама — қотишма) — симобнинг бошқа металлар билан қотишмаси. Амалгамани сунъий йўл билан ҳам олиш мумкин. Бундай Амалгама таркибидаги симоб ва бошқа металларнинг миқдорига қараб, уй температураси (18-20°)да суюқ, қуюқ ва қаттиқ ҳолда бўлиши мумкин. Амалгама металл буюмларга олтин югуртиришда, кўзгу тайёрлашда, рангли металлургия (амалгамация)да, сунъий тиш ясашда ва бошқа мақсадларда ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил