Amalgamatsiya
Амалгамация (лот. амалгама — қотишма) — рангли металлургияда асл металлар (олтин, кумуш ва платина) ни кукунланган руда ёки қумдан симоб ёрда-мида ажратиб олиш. Рудалар тегирмонларда майдаланиб амалга ошириладиган Амалгамация ички, бойитиш шлюзларида амалга ошириладиган Амалгамация ташқи дейилади. Майдаланган руданинг сув билан аралашмаси шлюзда ҳаракатланганда металларни мис (ёки кумуш) юритилган листларга суркалган симоб тутиб қолади. Электр Амалгамация усули ҳам мавжуд. Бунда металл симоб билан ҳўлланиб, шлюзларда ўзгармас ток таъсирида рудага ишлов берилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |