Амалий сатҳ (инглизча: Апплиcатион лаер) —

  1. Очиқ тизимларнинг ўзаро ишлашини таъминловчи ОСИ моделининг энг юқори сатҳи бўлиб, электрон почта ва файл алмашинуви каби коммуникация хизматларини бажаради;
  2. ИСО/ОСИ етти сатҳли моделида компютерларнинг тармоқда ўзаро ишлаш усулларини белгиловчи еттинчи сатҳ. Ушбу сатҳ қуйи сатҳлар томонидан тақдим этилган хизматлардан фойдаланади, бироқ тармоқ аппарат воситаларининг хусусиятларидан мустақилдир. Амалий сатҳ маълумотлар базаларини бошқариш тизимлари, электрон почта ва терминал эмуляция дастурлари каби иловаларнинг тармоқ операцион тизими билан ўзаро ишлаш тамойилларини аниқлайди[1].

Манбалар

  1. ↑ Ахборот технологиялари атамаларининг изоҳли луғати 2023, с. 25.

Адабиётлар

  • Ахборот технологиялари атамаларининг изоҳли луғати. Тошкент: „Кафолат принт cомпанй“ нашриёти, 2023 — 824-бет. ИСБН 978-9943-988-89-7.