Аманатто
Миллий ошхона  Япония
Асл номи 甘納豆
Муаллифи Хосода Ясубей
Яратилган йили 1861-1863
Асосий компонентлари

Адзуки (ловия)

Шакар

Аманатто (японча: 甘納豆, аманатто:?) — анъанавий япон ширинлиги. У ловия қайласидан (кўпинча ловиянинг адзуки (японча) туридан) тайёрланади ва шакар қиёмига ботирилиб, қуритилганидан сўнг усти шакар билан қопланади.

Бу ширинлик Эдо даврининг Бункю даврида (1861-1863-йилларда) Хосода Ясубеи томонидан ихтиро қилинган. Ясубеи Токиода „Эитаро“ (унинг болаликдаги номи) номли ширинлик дўконини очган ва ушбу дўкон айни пайтда ҳам фаолият олиб бормоқда.

Аманатто дастлаб „амананатто“ деб аталган бўлиб, Иккинчи жаҳон урушидан кейин қисқартириб айтилган.

Хоккайдо (Япониянинг иккинчи йирик ороли.)да ʻʻʻаманаттоданъʻʻ секиҳан (ловия билан тайёрланадиган анъанавий япон таоми) тайёрлаш учун ҳам фойдаланилади. Мазкур усулда тайёрланган сеҳикан таоми Япониянинг бошқа ҳудудларида тайёрланадиганларидан маззаси билан фарқ қилади.