Amanbay Orinbayev
Аманбай Оринбаев — (қорақалпоқча: Орıнбаэв Аманбай Тилеwбай улı, 1979-йил 17 сентябрда Кегейли туманида туғилган) 2022-йил 26-августдан бўшлаб Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес раиси.
| Аманбай Оринбаев | |
|---|---|
|
| |
|
Мансаб даври 2022-йил 26-август | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулла Арипов |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Мурод Камолов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1979-йил 17-сентябр Кегейли тумани |
| Мукофотлари |
|
Таржимаи ҳол
Меҳнат фаолияти
1979-йил 17-сентябрда Кегейли туманида туғилган, миллати қорақалпоқ.
1996—1998 — Кегейли тумани қурилиш-монтаж бошқармаси ишчиси.
1998—2002 — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси тингловчиси.
2002—2003 — Кегейли тумани ички ишлар бўлими жиноят қидирув ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш гуруҳининг тезкор вакили.
2003—2004 — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси магистранти.
2004—2006 — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармаси тезкор вакили, катта тезкор вакили.
2006—2009 — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги шахсий таркиб бўйича махсус инспексияси тезкор вакили.
2009—2011 — Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби тингловчиси.
2011—2012 — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси катта юридик маслаҳатчиси.
2012—2014 — Амударё тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари — Жиноят қидирув ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи.
2014—2016 — Амударё тумани ички ишлар бўлими бошлиғи.
2016—2017 — Нукус шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи.
2017—2019 — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи.
2019—2020 — Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг жамоат тартибини муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари.
2020—2021 — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари — Жамоат тартибини муҳофаза қилишни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи.
2021—2022 — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи.
2022—2022 — Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири.
2022—2022 — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг экология ва Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари.
2022-йил 26-августда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси этиб тайинланди.
Мукофотлари
2024-йил 24-августда Меҳнат шуҳрати ордени билан мукофотланган[1].
Манбалар
| Ўзбекистонлик шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- 17-sentyabrda tugʻilganlar
- 1979-yilda tugʻilganlar
- Kegeyli tumanida tugʻilganlar
- Doʻstlik ordeni sohiblari
- Mehnat shuhrati ordeni sohiblari
- Oʻzbekistonlik shaxsiyatlarga oid chala maqolalar
- Nukuslik kishilar
- Yashayotgan insonlar
- Qoraqalpogʻiston respublikasi joʻqorgʻi kengesi raisi
- Qoraqalpogʻiston siyosatchilari
- Oʻzbekiston senatorlari
