Амаро Амансио Варела (испанча: Аманcио Амаро Варела; 16-октябр 1939, Ла-Коруня — 21-феврал 2023-йил) — собиқ испан футболчиси, ҳужумчи.

Амаро Амансио
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Аманcио Амаро Варела
Таваллуд санаси 1939-йил 16-октябр (1939-10-16) (87 ёш)
Таваллуд жойи Ла-Коруня, Ispaniya bayrogʻi Испания
Бўйи 176 см
Амплуаси ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Фаолиятини тугатган
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1947 — 1958
1958 — 1962
1962 — 1976
Amancio Amaro Виктория (Ла-Коруня)
Amancio Amaro Депортиво Ла-Коруня
Amancio Amaro Реал Мадрид
(

343 (120))
Миллий терма жамоа
1962 — 1974 Amancio Amaro Испания (42 (11))
Бошқарган клублари
1982 — 1984
1984 — 1985
Amancio Amaro Реал Кастиля
Amancio Amaro Реал Мадрид
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Амансио ўзининг футболдаги фаолиятини 15 ёшида ўзининг шаҳри Ла-Корунянинг „Виктория“ жамоасида бошлади. 1958-йилда у маҳаллий ҳудуднинг асосий жамоаси „Депортиво“га ўтди. У вақтда жамоа Сегундада иштирок этарди, қачонки жамоа Примерага ўтганида, Амансио испан клублари орасида эътибор янада ошди, улар орасида „Реал Мадрид“ ҳам бор эди. Сантиаго Бернабеу шаҳсан ўзи Ла-Коруняга келиб, Амарони Реал таркибига қўшилишига кўндирди. 1962-йили Амансио Мадридга кўчиб ўтди. Ўша вақтлар „Реал“ учун қийин даврлар эди, жамоа қайта таркиб топаётган, янги ўйинчилар жалб қилинаётган давр эди. Шунингдек. Амансио қўшилган йили „Реал“га Игнасио Соко, Люсен Мюллар ва Янко Дауциклар ҳам таркибга келиб қўшилган. Амансио янги жамоасидаги дебютини „Бетис"га қарши ўтказди (5:2 "Реал фойдасига), бироз кейинроқ эса биринчи европа чемпионати учрашувини „Андерлехт“га қарши ўтказди (3:3). 1963/64 мавсумда Амансио „Реал“ни Европа чемпионлари кубоги финалигача етаклаб борди, аммо финалда „Милан“га 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Кейинги мавсумда эса „Реал“ чоракфиналда „Бенфика“га ютқазиб, мусобақадан чиқади. 1965/66 мавсум эса омадлироқ келди, „Реал“ мураббий Мигел Мунёс ва майдондаги Амаро Амансио билан финалгача чиқди, 1966-йил 11-май куни финалда „Партизан“ клуби билан учрашув кутиб турган эди. Ўйинда биринчи „Партизан“ликлар ҳисобни очди, аммо 70-дақиқада Амансио ҳимоячини алдаб ўтиб, жавоб тўпини киритди. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 5 дақиқа қолганда, Серена 30 метрлардан тепган тўпи гол билан якунланиб, „Реал“нинг ғалабасини таъминлади. Бу Чемпионлар Кубоги Амансио фаолиятидаги ягона кубок бўлиб қолди.

Терма жамоада Амансио 1962-йилда Руминия терма жамоасига қарши кечган учрашувда ўз дебютини ўтказди. Жами у терма жамоа либосини 42 марта кийган ва 11 та гол урган. У 1964-йилда ўтказилган Европа чемпионатида жамоасининг асосий ўйинчиси бўлди ва финалда СССРни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Европа чемпиони номига сазовор бўлди.

Футбол билан хайрлашиб, Амансио жамоани тарк этмади. У аввалига „Реал“нинг ўсмирлар жамоасига мураббийлик қилди, лекин жамоада бир йил ишлаб, жамоани тарк эди. 1982-йилда „Қироллик клуби“га янги сайланган президент Луис де Карлос Амансиога иккинчи жамоа „Реал Кастиля“ни бошқаришни таклиф этди ва Амаро рози бўлди. Иккинчи мавсумнинг ўзидаёқ у Сегунда чемпионлигини қўлга киритди. Унинг жамоасида кейинчалик машҳур ўйинчилар — Бутрагуэнё, Мичел, Мануэл Санчис, Мартин Васкес, Пардеса ва бошқалар ҳам ўйнади. 1985/86 мавсумда Амарога асосий жамоани бошқариш таклиф этилди, аммо жамоа мусобақаларда омадсиз қатнашди ва Амансио лавозимидан бўшатилди. 2000-йилда ўтказилган жамоага президентлик сайловида айнан Амансионинг овози ҳал қилувчи овозга эга бўлди ва жамоа президенти Флорентино Перес этиб сайланди. Перес ҳам ўз навбатида Амарога миннатдорчилик сифатида уни „Реал“нинг юз йиллигини нишонлаш маросимининг ташкилий ишларига мас’ул этиб тайинлади.

Эришган натижалари

Жамоавий

Шахсий

  • Испания чемпионати бомбардири: 1969 (14 та), 1970 (16 та)

Манбалар

Ҳаволалар