Амат[1] (яна Аммит, Амит, Амт[2][3], Аммат[4], Амемит[5], Амамат[1] /ˈæмɪт/; мисрча: ꜥm-mwt — „ямламай ютувчи“[6], Аммут — „Ўлимни ямламай ютувчи“[5]) — қадимиги Миср мифологиясида Дуат (мисрча: dwȝt)да истиқомат қилувчи, танаси бегемотники, ёли ва панжаси арслоники, юзи тимсоҳникидан бўлган махлуқ. Аментидаги Осирис судида агар инсонга буюк Эннеад айбдор деб ҳукм чиқарса, Амат айбдор инсоннинг юрагини ямламай ютган[4].

Амат
<ҳиэро>Д36-м-Ф10-м-т:З2-А24</ҳиэро>
Мифология Қадимги Миср
Исм талқини Ямламай ютувчи
Лотинча ёзилиши Аммут, Аммит
Жинс урғочи
Машғулот Гуноҳкорларнинг юрагини ейди

Амат ҳақидаги тасаввурлар қадимги Мисрнинг Янги подшолик даврининг бошида пайдо бўлган бўлиб, ХИХ сулола даврида тўлиқ шаклланган[4].

Фиръавнлар дахмасидаги суратлардаги юракни тарозида тортиш саҳнасида Амат тасвирланмаган, сабаби фиръавн тириклиги даврида Маатнинг ҳақиқати ташувчиси ва тарафдори ҳисобланиб, уни бузишга фиръавн ҳақли бўлмаган. Фиръавнлар дахмасида Амат махлуқ шаклида эмас, балки фиръавнлар ҳимоячиси (қўриқчи) сифатида тасвирланган[7]. Тутанхамон (КВ62) мақбарасидан топилган зарҳал бегемот бошлари билан безатилган кроватда „Амат Фиравнни яхши кўради“ деган ёзув туширилган[8]. Амат туннинг иккинчи соатидан фиръавн жасадини қўриқлаган, аммо Птолемейлар давридаги „Вақтлар китоби“да бу жараён кечки соат 10 деб қайд этилган[9].

Галерея

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Амат“. 2022-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-сентябр.
  2. ↑ Словар египецкой мифологии (рус тилида). Москва: Сентрполиграф, 2008 — 256-бет. 
  3. ↑ Сергей Александрович Токарев. Мифи народов мира: энсиклопедия (рус тилида). Москва: Совецкая энсиклопедия, 1987 — 728-бет. 
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 Иван Рак. Мифи Древнего Египта (рус тилида). У-Фактория, 2007 — 398-бет. 
  5. ↑ 5,0 5,1 „Марҳумлар китоби“. 2020-йил 16-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-сентябр.
  6. ↑ Адолф Эрман, Ҳерманн Грапоw. Wöртербуч дер аэгйптисчен Спраче (немис тилида). Берлин: Академиэ Верла, 1992 — 2786-бет. 
  7. ↑ Фриэдрич Абитз. Пҳарао алс Готт ин ден Унтерwелцбüчерн дес Неуэн Реичес (немис тилида). Гöттинген: Ванденҳоэcк & Рупречт, 1995 — 219-бет. 
  8. ↑ Ҳорст Беинлич, Моҳамед Салеҳ. Cорпус дер ҳиэроглйпҳисчен Инсчрифтен аус дем Граб дес Тутанчамун: Мит Конкорданз дер Нуммернсйстеме дес "Жоурнал д'энтрéэ" дес Äгйптисчен Мусеумс Каиро, дер Ҳандлист то Ҳоwард Cартер'с Cаталогуэ оф обжеcц ин Тутанкҳамūнс томб унд дер Аусстеллунгс-Нуммер дес Äгйптисчен Мусеумс Каиро. Охфорд: Гриффитҳ Институт, 1989 — 282-бет. 
  9. ↑ Чристиан Леитз. Лехикон дер äгйптисчен Гöттер унд Гöттербезеичнунген, 2-том. Леувен: Пеэтерс, 2002 — 647-бет.