Amazonas (shtat)
Амазонас, Амазонка — Бразилиянинг энг йирик, лекин аҳоли сийрак штати. Мамлакатнинг шим.-ғарбида. Майдони - 1567,9 минг км2, аҳолиси - 21,1 млн. киши (1991). Маъмурий марка-зи ва ягона йирик шаҳри — Манаус. А. асосан Амазонка пасттекислигида жой-лашган. Аҳолисининг кўпроқ қисми ме-тислар. Бир қанча индейс қабилалари ибтидоий жамоа даври шароитида сер-нам ўрмонларда яшайди. Латекс (ёв-войи гевея дарахтининг шарбати — ка-учук), бразилия ёнғоғи ва б. мевалар йиғиш, қимматбаҳо ёғочлар тайёрлаш, ёғочдан хушбўй мойлар олиш А. қишлоқ хўжалигининг асосини ташкил этади. Деҳқончилик суст ривожланган, ҳаммаси бўлиб бир неча ўн минг гек-тарга бир неча хил экин (шоли, маниок, банан ва б.) экилади. Озроқ миқдорда нефт қазиб олинади. Манаусда бир неча саноат кор-хоналари (ёғочсозлик, гугурт, озиқ-овқат) ва нефтни қайта ишловчи завод бор[1].
|
| |||
| Бразилия штати | |||
|---|---|---|---|
| Таркибида |
• 4 мезорегион; • 13 микрорегион; • 62 муниципалитет | ||
| Маъмурий маркази | Манаус | ||
| Губернатор | Жосе Мело (2015-2019) | ||
| ЙАИМ (2006) | Р$39 766 086 млн (14-ўрин) | ||
| Аҳоли (2010) | 3 483 985 киши (15-ўрин) | ||
| Зичлиги | 2,23 киши./км² | ||
| Майдони | 1 559 161,7 км² (1-ўрин) | ||
| Баландлиги денгиз сатҳидан Баланд чўққиси |
2993,8 м | ||
| Вақт минтақаси | УТC-4 | ||
| Код ИСО 3166-2 | БР-АМ | ||
| Расмий сайти | ҳттп://www.амазонас.ам.гов.бр www.амазонас.ам.гов.бр | ||
| Харитада | |||
|
| |||
|
| |||
| 5°0′0″С 63°0′0″W / 5.00000°С 63.00000°W | |||
Манбалар
- ↑ "Амазонас (штат)" ЎзМЕ. А-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-12-21 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |