Амбистомасимонлар (Амбйсто-маfi даэ) — думли амфибиялар оиласи. 35 тури бор. Шимолий Америкада тарқалган. Фақат 1 тури Таиланд ва Дирма тоғларида учрайди. Амбистомасимонларнинг бўйи 30 см ча, саламандрага ўхшайди. Сувга яқин зах жойларда яшайди, лекин тухумини баҳорда сувга қўяди. Амбистомасимонлар тухуми урғочисининг жинсий йўлларида уруғланади. Мармар Амбистомасимонлар эса тухумини қурукликка қўяди, урғочиси тухумини итбалиқ чиққунча кулча бўлиб ўраб ётади. Тухумдан чиққан итбалиқ пар ёмғир билан сув ҳавзасига оқиб боради. Бир неча ойдан кейин метаморфозга учраб ёш Амбистомасимонларга айланади ва қуруқликка чиқади. Амбистомасимонлар умуртқасиз ҳайвонлар билан озиқланади. Кенг тарқалган йўлбарс Амбистомасимонлар (Амбйстома тигранум)нинг уз. 28 см га етади. Йўлбарс Амбистомасимонлар личинкаси метаморфоз лаёкатини йўқотган, итбалиқлиқ даврида балоғатга етади ва кўпая олади. Унинг бу неотеник итбалиғи аксолотл (сув ўйинчоғи) дейилади. Бошқа Амбистомасимонлар ҳам неотения хусусиятига эга. Амбистомасимонларнинг 5 тури ва кенжа турлари Халқаро Қизил китобга киритилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил