Амбивалентлик (лотинча амбо — иккала ва валентиа — куч) — кишида бир вақтнинг ўзида қарама-қарши ҳиссиётнинг юзага келиши. Масалан, баъзан кишида айни бир нарсага ёки кишига нисбатан ҳам меҳр, ҳам нафрат ифодаланади. Бундай ҳиссиётларнинг юзага келиши кишига таъсир қиладиган ҳодиса ва нарсаларнинг турли-туман тарзда содир бўлиши ва бошқа сабаблар билан боғлиқдир.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил