Ambliopiya
Амблиопия (юн. амблйс — ўтмас, заифлашган) — кўз оптик системаси, тўр пардаси ёки кўрув нерви толасининг бир ёки икки томонлама шикастланиши натижасида кўришнинг пасайиши. Шикастланиш кўрув анализаторининг кўз косасидан бошлаб то бош миягача бўлган йўлларидан қайси бирида содир бўлган бўлса, шунга қараб Амблиопиянинг турли шакллари юзага келиши мумкин. Масалан, шикастланиш хиазма, кўрув йўли ва пўстлоқ ости кўрув марказларида юз берган бўлса, гемианопсия руй беради. Бунда бемор икки кўзи билан Караганда шаклларнинг фақат ярмини, яъни ё ўнг ёки чап томонини кўради.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |