Амбулатория

Амбулатория (лотинча: амбулаториус — юриб бажариладиган) — қатнаб даволанадиган кичик тиббий муассаса.

Амбулаториялар кўпроқ қишлоқ жойларида ташкил этилади. Унда асосий касалликлар (ички, жаррохлик, аёллар касалликлари) мута-хассислари ишлайди. Шу билан Амбулатория поликлиникадан фарқ қилади. Маълумотларга қараганда, Туркистонда Амбулаторияга ўхшаш шифохоналар қадим замонларда ҳам бўлган. ХВИИ асрда Бухородаги машҳур „Буқ’аи дор ушшифо“ касалхонаси қошида қатнаб даволанадиган беморлар учун махсус бўлим ташкил қилинган. Ўзбекистонда биринчи Амбулатория 1878-йилда Тошкентда очилган. Ҳозирги Амбулаториялар замонавий диагностика, даволаш ва профилактика воситалари билан жиҳозланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил