Аменсализм (юн. а — инкор қўшимчаси ва менс — маъно) — организмлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг бир турга фойдали, аммо иккинчи турга зарарли шакли. Масалан, кемирувчилар уясида яшайдиган кана, бурга ва бошқа ҳашаротлар кемирувчилар ўртасида юқумли касалликлар тарқатувчи манба бўлиши мумкин; йиртқич (масалан, бўри) дан қолган овқатни териб еяётган қарғаларнинг қағ-қағи овчининг эътиборини жалб қилади. Организмларнинг бирга яшаши фойдали ёки зарарли эканлигини аниқламоқ учун муҳит шароитининг мураккаб комплекс ҳисобга олиш керак (қаранг Компенсализм).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил