Америcан Драгон: Жаке Лонг („Америка аждаҳоси: Жаке Лонг“) шунчаки Америcан Драгон („Америка аждаҳоси“) ўлароқ маълум Америка анимацион телесериалидир.Жефф Гооде, Эддиэ Гузелиан ва Матт Негрете томонидан яратилган. Мулцериал Дисней Чаннле телеканали орқали 2005-йилнинг 21-январидан 2007-йилнинг 1-сентабрига қадар эфирга узатилди.[2] Эллик икки қисмдан иборат.[3]

Америcан Драгон: Жаке Лонг
Файл:Америcан Драгон Жаке Лонг лого.пнг
Жанри [1]
Муаллиф(лар) Жефф Гооде
Қайси асарга асосланган Америcан Драгон китоблари —Жефф Гооде
Яратувчи(лар)
  • Эддиэ Гузелиан
  • Матт Негрете
Режиссёр
  • Чристиан Роман (1-фасл)
  • Стеве Лотер (2-фасл)
  • Ничолас Филиппи (2-фасл)
  • Чул Канг
  • Чул Ҳеэ Ҳан
  • Кюнг Суб Жунг
  • Кюнг Еон Ким
Ссенарийнавис(лар)
  • Биллй Линcолн
  • Кат Греэн
  • Мичаэл Гурлей
Овоз берганлар
  • Данте Басcо
  • Кеоне Ёунг
  • Жоҳн ДиМаггио
  • Амй Бруcкнер
  • Кали Трой
Бастакор(лар)
  • Кат Греэн (2005–06)
  • Биллй Линcолн (2005–06)
  • Адам Беррй (2006–07)
Қисмлар бошидаги мусиқа
  • "Тҳе Чосен Оне"
  • Мавин ижросида (2005–06)
  • Жонас Бротҳерс (2006–07)
Қисмлар охиридаги мусиқа "Тҳе Чосен Оне" (инструментал) (2005-06)
Мамлакат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Тил инглизча
Мавсумлар сони 2
Қисмлар сони 52 (55 сегмент)
Ишлаб чиқариш
Ижрочи продюсер(лар)
  • Жефф Гооде
  • Эддиэ Гузелиан
  • Матт Негрете
  • Чристиан Роман
Продюсер(лар) Ларрй Жоҳнсон (Лине продуcер)
Муҳаррир(лар) Донг Ҳун Оҳ
Қисм давомийлиги 22 дақиқа
Студия(лар) Wалт Дисней Телевисион Аниматион
Эфирга узатилиши
Телеканал Дисней Чаннел
Трансляция даври 2005-йил 21-январ (2005-01-21) — 2007-йил 1-сентябр (2007-09-01)

Мулцериал Дисней+ платформасида 2021-йил 26-февралда тақдим этилди.

Фасллар

МавсумҚисмларПремера
Биринчи қисмОхирги қисмНетwорк
1212005-йил 21-январ (2005-01-21)2006-йил 29-январ (2006-01-29)Дисней Чаннел
Махсус2005-йил 1-июл (2005-07-01)
2312006-йил 10-июн (2006-06-10)2007-йил 1-сентябр (2007-09-01)

Қаҳрамонлар

  • Жаcоб Луке „Жаке“ Лонг (Данте Басcо): келиб чиқиши хитойлик бўлган америкалик 13 ёшли (иккинчи фаслдан 14 ёшли) ярим инсон, ярим аждаҳо. У мулцериалнинг бош қаҳрамонидир. Унинг феъл-атвори раппер жаргонида сўзлашадиган оғир босиқ, беғам скейтбордчига хосдир. У ўзига ишонган бола бўлиб, видеоўйинларни, экстремал спортни, ҳар қандай мусиқани ва вақти-вақти билан комиксларни хуш кўради. У мактабида ўқийдиган сариқ сочли ва латофатли Росе исмли қизни Ҳунцгирл эканлигини билгунига қадар ёқтирар эди. Мулцериал воқеалари давомида кўплаб синовлар ва қийинчиликлардан сўнг, Жаке ва Росе ниҳоят якуний қисм (эпизод) да бирга бўлишади. Жакенинг аждаҳо қобилиятлари сирасига парвоз қилиш, оташли нафас, сезгир дум, ўткир тирноқлар ва ўта кучли ҳислар киради.
  • Луонг Лао Ши (Кеоне Ёунг): Жакенинг бобоси, илгари Хитой аждаҳоси бўлган. У ягона дўсти бўлмиш Фу лақабли ит билан биргаликда Cанал кўчасида „Ҳеч қачон мижозга эга бўлма, ҳеч қачон сотувга эга бўлма“ шиори остидаги электрон дўконни юритади. Унинг исмини хитойчадан ўгирганда „ўқитувчи“ сўзига ишора қилади.
  • Фу исмли ит (Жон ДиМаггио): 600 ёшли Шар-Пеи ва Лао Шиънинг ягона ҳамроҳи. Бутун умри давомида у ва туксиз гапирадиган мушук Фуънинг оилавий тумори учун курашишган (йўлда машҳур фалокатларни келтириб чиқарган).

Овоз берганлар

Бош қаҳрамонлар

  • Данте Басcо — Жаке Лонг, Эвил Жаке
  • Кеоне Ёунг — Луонг Лао Ши
  • Жоҳн ДиМаггио — Фу Дог, СЖО Wортз Сеcуритй Гуард, Блонде Ундерcовер Ҳенчман, Ҳерберт, Броwниэ #2, Дwарф, Мессенгер Фаирй, Антиқуэ Деалер, Лепречаун, Огре, полиция оффицери #1
  • Лаурен Том — Сусан Лонг, Cоунcилор Чанг, Чорус Гирл, Дрилл Саргент, Миддле-Агед Wоман, ҳамшира
  • Жефф Беннетт — Жонатҳан Лонг, Cоунcилор Кулде, Имп, Тҳе Ҳунцман, Лепречаун МcБреэн, Сеcуритй Гуард, Триcк-ор-Треатеэ, Ҳунцcлан академиясида ўқитувчи, полиция оффицери #2
  • Мисс Киттиэ — Шаниқуа Чулависта, Трихиэ Cартер, Оригами Гирл, Мрс. МcГуире, Cоуртней
  • Амй Бруcкнер — Ҳалей Лонг, Миллиэ Филлморе
  • Чарлиэ Финн — Спуд, ўсмир ёшдаги ишчи
  • Маэ Wҳитман — Росе, кичик қиз

Иккинчи даражали қаҳрамонлар

Манбалар

  1. ↑ Америcан Драгон: Жаке Лонг — Метаcритиc.cом
  2. ↑ Перлмуттер, Давид. Тҳе Энcйcлопедиа оф Америcан Аниматед Телевисион Шоwс. Роwман & Литтлефиэлд, 2018 — 30-бет. ИСБН 978-1538103739. 
  3. ↑ Cрумп, Wиллиам Д.. Ҳаппй Ҳолидайс—Аниматед! А Wорлдwиде Энcйcлопедиа оф Чристмас, Ҳануккаҳ, Кwанзаа анд Неw Еар'с Cартоонс он Телевисион анд Филм. МcФарланд & Cо, 2019 — 124-бет. ИСБН 9781476672939. 

Ҳаволалар