Америcан Жоурналисм Ревиэw (АЖР) журналистика мавзуларини ёритувчи Америка журнали. У 1977-йилда журналист Родгер Cранз томонидан Wашингтон Жоурналисм Ревиэw сифатида очилган ва 2015-йилда нашр этилиши тўхтатилган.

Тарих

Журналнинг биринчи сони 1977-йил октабр ойида нашр этилган. 1987-йилда уни АҚШнинг собиқ элчиси Ҳенри Катто ва унинг рафиқаси Жессика Ҳобби Cатто сотиб олади, улар Ҳоустон Пост газетасини нашр этган оила аъзолари вакили эди. Каттолар нашрни 1987-йилда Мериленд университетининг Парки колежига совға қилишган. Бу журналга 1992-йилда Рем Риэдер муҳаррир бўлди. У 1993-йилга келиб эса Америcан Жоурналисм Ревиэw номини олди[1]. Университет қошидаги Филипп Меррилл журналистика коллежи 2011-йилда журнал назоратини ўз қўлига олди. Рем Ридер 2013-йилда ишдан кетди ва АЖР Меррилл коллежи ўқув дастури доирасида фақат онлайн нашрга айланди. 2015-йил июл ойида коллеж нашр этишни тўхтатганини эълон қилди[2].

Муҳим воқеалар

1999-йил январ ойида Ганнетт компанияси АЖР бир нечта Ганнетт раҳбарлари ҳақида салбий фикрларни ўз ичига олган мақолани чоп этганидан бироз вақт ўтгач, ўзининг барча рекламала ва мақолаларини олиб ташлади[3].

2006-йил декабр сонида АЖР Санта Барбара Неwс-Пресс ва унинг эгаси Wендй П. МcCаw ҳақида мақола чоп этди[4]. Ўша ойнинг охирида МcCаw мақола муаллифи Сусан Патернони туҳмат ва маҳсулотни камситишда айблаб, судга берди[5]. Шундай бўлишига қарамасдан АЖР айбланувчи сифатида кўрсатилмаган, лекин журнал раҳбари Патерно қонуний тўловларини тўлашга ва ҳар қандай ҳукмга қарши зарарни қоплашга рози бўлган. Патерно, фрилансер сифатида, тахминан ўн йил давомида АЖР учун мақола ёзган.

2007-йил август ойида Тҳе Wашингтон Пост газетаси, агар АЖР ўзининг фаолиятдаги камомадини камайтира олмаса, 2007-йил охиригача ёпилиши мумкин, кейин йилига тахминан 200 000 АҚШ доллари (жами бюджети тахминан 800 000 доллар) етиши мумкинлиги ҳақида хабар беради. Ҳомийлар бюджетнинг камида учдан бир қисмини қоплаган бўлса қолган маблағ фақат рекламадан тушиши зарур бўлган. Сўнгги уч йил ичида АЖРга ҳайр-эҳсонлар Пҳиладелпҳиа Инқуирернинг собиқ ижрочи муҳаррири Эугене Роберц бошчилигидаги бир гуруҳ журналист фахрийларидан тушган маблағ миқдори тахминан 1,25 миллион долларни ўз ичига олади[6]. Шуниси ачинарлики 2007-йилнинг ўрталарига келиб, АЖРда фақат битта таҳририят ходими, муҳаррир Рем Ридер қолган эди, айтиб ўтиш керакки журнал дизайни ва санъат асарлари шартнома асосида тузилган. АЖР мақолаларининг катта қисми ташқи томонда ҳисса қўшувчилардан (фрилансерлар) бўлган.

2013-йилда " Ревиэw " нашри тўхтатилди ва фақат онлайн нашрга айлантирилди[7]. Онлайн нашр ҳам 2015-йилда тугатилди, аммо архивлар фонд Интернетда қолиши керак эди[8].

Яна қаранг

  • Колумбия журналистика шарҳи
  • Санта Барбара Неwс-Пресс тортишуви

Манбалар

  1. ↑ Лори Роберцон, „Тҳе Лифе анд Тимес оф АЖР“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-09-07 санасида архивланган), Америcан Жоурналисм Ревиэw, Новембер 2002.
  2. ↑ Анита Баликришнан, „'Америcан Жоурналисм Ревиэw' эндс онлине публишинг“, УСА Тодай, Жулй 31, 2015.
  3. ↑ Фелиcитй Баррингер, „Ганнетт Wитҳдраwс Адс Фром Жоурналисм Ревиэw“, Тҳе Неw Ёрк Тимес, Марч 8, 1999
  4. ↑ Патерно. „Санта Барбара Смаcкдоwн“. Америcан Жоурналисм Ревиэw. 2013-йил 14-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 14-январ.
  5. ↑ „Публишер оф Cалифорниа папер суэс жоурналист овер сторй ин Америcан Жоурналисм Ревиэw“, Ассоcиатед Пресс, Деcембер 19, 2006
  6. ↑ Жоэ Струпп, „АЖР Фаcинг Мажор Дебт — Бут CЖР Сайс Итъс Ин Тҳе Блаcк“, Эдитор & Публишер, Аугуст 22, 2007
  7. ↑ „Америcан Жоурналисм Ревиэw То Беcоме Онлине Онлй Публиcатион“ (эн-УС). Пҳилип Меррилл Cоллеге оф Жоурналисм (2013-йил 17-июл). 2020-йил 15-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 15-январ.
  8. ↑ „Америcан Жоурналисм Ревиэw То Cеасе Онлине Публиcатион“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-08-03 санасида архивланган), Пҳилип Меррилл Cоллеге оф Жоурналисм, Жулй 31, 2015.

Ҳаволалар