Америка лайлаги
Америка лайлаги[1] (лотинча: Cиcониа магуари ) — лайлаклар оиласига мансуб Жанубий Америка қуши. Лайлакларнинг йирик тури бўлиб, Жанубий Американинг кўп қисмида мавсумий ботқоқликларда яшайди. Ташқи кўринишида оқ лайлакка жуда ўхшайди лекин бироз каттароқ[2].
| Америка лайлаги | |
|---|---|
|
| |
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Эукариотлар |
| Тип: | Хордалилар |
| Синф: | Қушлар |
| Туркум: | Лайлакдошлар |
| Оила: | Лайлаклар |
| Турлари: | Америка лайлаги |
| Халқаро илмий номи | |
| Cиcониа магуари (Гмелин, 1789) | |
Тавсиф
Америка лайлагининг узунлиги 90 см, қанотлари узунлиги 120 см ва вазни 3,5 кг га етади. Асосан оқ рангда бўлиб, дум патлари қора рангда. У худди шунақа кўринишдаги оқ лайлакдан қора вилка шаклидаги думи, кўк-кулранг тумшуғи (катта қушларда), кўз атрофидаги терининг қизғиш-тўқ сариқ доғи ва оқ ириси билан ажралиб туради. Ушбу қушлар тутқинликда (қўриқхона ёки ҳайвонот боғида) 20 йилдан ортиқ яшайди.
Тарқалиш
Америка лайлаги Жанубий Америкада, Анд тоғларининг шарқида, Венесуэладан Аргентинагача бўлган нам жойларда ва қишлоқ хўжалиги ерларида яшайди.
Озиқланиш
Америка лайлаги балиқ, қурбақа, керевит, майда кемирувчилар, илонлар, сув ҳашаротлари ва бошқа умуртқасиз ҳайвонлар билан озиқланади.
Кўпайиш
Эркак қуш 3 ёшда, урғочи қуш эса 4 ёшда жинсий етукликка эришади. Қушлар 60 см масофада 5 тадан 15 тагача бўлган колонияларда уялар қурадилар. Уя 1 м дан 6 м гача баландликдаги буталар, кичик дарахтлар устида ёки зич ўсимликлар устида жойлашади. Уялар доимо сув билан ўралган. 2 тадан 3 тагача тухум қўйишади. Жўжаларнинг тухумдан чиқиши 29 дан 32 кунгача давом этади. Жўжалар оқ рангда туғилади, кейин уларнинг патлари қораяди ва 3 ойдан кейин улар ота-оналарига ўхшаш бўлади.
Фотосурат
Манбалар
- ↑ Бёме Р. Л., Флинт В. Е. Пятиязычный словарь названий животных. Птицы. Латинский, русский, английский, немецкий, французский / Под общ. ред. акад. В. Е. Соколова. — М.: Русский язык, РУССО, 1994. — С. 26. — 2030 экз. — ИСБН 5-200-00643-0.
- ↑ Кинг CЕ. 1988. Ан этҳологиcал cомпарисон оф тҳреэ сторкс: Cиcониа бойcиана, C. cиcониа, анд C. магуари. МС Тҳесис, Оклаҳома Стате Университй, Стиллwатер, Оклаҳома.
Адабиётлар
- Ҳанcоcк & Кушан, Сторкс, Ибисес анд Споонбиллс оф тҳе Wорлд. Принcетон Университй Пресс (1992). ИСБН 978-0-12-322730-0
