Американча готика – Машҳур америкалик рассом Гранд Wоод томонидан 1930-йилда яратилган картина[1].

Американча готика
(инглизча: Америcан Готҳиc)
Грант Wоод, 1930
Мойбо'ёқ
78 × 65,5 см
Санат институти, Чикаго

Умумий тавсиф

Гранд Wоод автопортрети. 1932-йил. Фигге санат музейи

Гранд Wоод бу асарини яратишда Америка Қўшма Штатларининг Аёва штатидаги Элдон шаҳрида жойлашган готика услубидаги уй ва шу уйдан яшаган деб тахмин қилинувчи инсонлардан илҳомланган. Кўпчилик санацеварлар расмдаги эркак ва аёлни эр-хотин деган нотўғри тахминга боришади. Лекин аслида ундай эмас. Картинанинг номи ҳам уйнинг қурилиш услубидан келиб чиқиб танланган[2]. Асардаги қаҳрамонлар учун моделликни Wооднинг синглиси Нан Wоод Грем ва уларнинг тиш шифокори доктор Байрон Маккиби бажаришган.

Картинада тасвирланган Аёва штатининг Элдон шаҳрида жойлашган, готика услубида қурилган уй

Яратилиш тарихи

1930-йил август ойида Гранд Wоод илҳом излаб юрган вақтда, Элдон шаҳридаги Готика услубида қурилган кичик оқ уйни кўриб қолади. Уй эгаларидан уйнинг суратини чизиш учун рухсат олганидан сўнг, кейинги кун келиб мўйқалам ёрдамида картон устида уйнинг эскизини чизади. Ушбу эскизда ҳақиқий уйдагига нисбатан учлироқ том ва чўзинчоқ дераза тасвирланган. Асар цйёр бўлганда айнан шу жиҳатлар расмга ўзгача кўрк беради.
Шундан сўнг у уй олдида одамлар бўлиши керак деган қарорга келади ва синглисини тасвирини яратади. Эгнига эса ХХ аср қишлоқларига монанд қилиб, эски услубдаги кийим кийдиради. Синглисидан расм учун фартук ҳам тикишни илтимос қилади.
Ота сифатида эса оиланинг тиш шифокори Доктор Байрон Маккибини танлайди.
Синглиси унга суратдаги инсонлар ака-сингил эмас, ота ва қиз бўлиши кераклигини айтади ва бу Гранд Wоодга ҳам ёқиб тушади.

Танловда иштирок

Wоод бу картина билан Чикаго санат институтида ўтказилган расмлар танловида иштирок этади. Ҳакамлардан бири картинани ,,ҳажвий валентин: деб атайди ваа ўрин беришдан бош тортади. Бироқ музей ходими уларни бронза медали ва 300 доллар беришга кўндиради. Худди шу ходим Институтга расмни сотиб олиш кераклигини тушунтиради ва халигача расм шу ерда сақланмоқда.

Расмга пародиялар

Американча готика картинасига қилинган ҳазил пародиялардан бири

Депрессия давридаги расмнинг ҳақиқий америкалик саҳнани тасвирлаш сифатида тушуниши биринчи машҳур пародияга, Гордон Паркснинг 1942-йилда Вашингтонда суратга олинган тозаловчи аёл Элла Уоцоннинг суратига туртки берди. Американча готика тез-тез пародия қилинадиган расмдир. У „Мусиқа одами“ каби Бродвей шоуларида, „Рокки қўрқинчли суратлар шоуси“ каби филмларда ва Греэн Аcрес , Дик Ван Дейк шоуси („Узоқ асар“) каби телекўрсатувларда намойиш этилган. Шунингдек, Симпсонлар мулцериалида ҳам намойиш этилган.

Манбалар

  1. ↑ „Америcан ГотҳиcДате:“. артиc. Қаралди: 2022-йил 2-июл.
  2. ↑ „АМЕРИCАН ГОТҲИC ГРАНТ WООД РЕПРОДУCТИОН, ҲАНД-ПАИНТЕД ИН ОИЛ ОН CАНВАС“. Ван Гог Студио. Қаралди: 2022-йил 2-июл.