Амет-Хон Султон (қрим татарча: Amet-Han Sultan; русча: Амет-Хан Султан) — Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, авиацияда эскадриля қўмондони. Икки марта Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган. 150 та ҳаво жангида қатнашган, душманнинг 49 та самолётини уриб туширган (30 таси мустақил равишда, 19 тасини гуруҳ аъзоси ўлароқ)[2].

Амет-Хон Султон
Асл исми қрим татарча: Amet-Han Sultan[1]
лак. АхӀмад-Хан Султан
Таваллуди 25-октябр 1920-йил
Алупка, Қрим
Вафоти 1-феврал 1971-йил(1971-02-01)
(50 ёшда)
Жуковский, Москва вилояти
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Қўшин турлари СССР Ҳарбий-ҳаво кучлари
Унвони Подполковник
Ҳарбий  қисм 9-гвардиячи қирувчи авиация полки
Қўмондонлик қилган Эскадриля
Жанг/уруш Иккинчи жаҳон уруши
Мукофотлари
«Mehnatda jasorat ko’rsatgani uchun (Harbiy jasorati uchun) yubiley medali. Vladimir Ilich Lenin tavalludining 100 yilligi munosabati bilan ta’sis etilgan»

Султоннинг отасида лак қони бўлгани учун 1944-йил қрим татарларининг Ўзбекистонга сургун қилинишидан сақланиб қолган. Бунга қарамасдан, у паспортида миллатини татардан лакка ўзгартиришдан бош тортган[3][4].

Иккиннчи жаҳон уруши ўз якунига етганидан кейин, Султон Москвада тест учувчи сифатида фаолият юритган. 1971-йил янги двигател ўрнатилган Туполев Ту-16 ҳарбий учоғига синовдан ўтказаётиб ҳалок бўлган. Умри давомида 96 хил самолётни бошқаришни ўзлаштирган. Собиқ совет мамлакатларида Султон шарафига аэропортлар номланган, унинг ҳаётига бағишланган музейлар очилган. 2013-йил унинг ҳаёти ҳақида „Ҳайтарма“ филми суратга олинган[2][5].

Манбалар

  1. ↑ „Аметҳан Султан – Қıрıм топраğıнıñ ğурурıдıр (ФОТО) - ЦРО ДУМК“. 2019-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 21-феврал.
  2. ↑ 2,0 2,1 Симонов А.А. Амет-Хан Султан wарҳероэс.ру (русча)
  3. ↑ „Ҳоw Совиэт аутҳоритиэс депортед энтире этҳниc Cримеан Татар популатион фром тҳеир ҳомеланд“ (инглизча). 112.интернатионал. 7-июл 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-май 2018-йил.
  4. ↑ Уэҳлинг, Грета. Беёнд Меморй: Тҳе Cримеан Татарс' Депортатион анд Ретурн (инглизча). Спрингер, 26-ноябр 2004-йил. ИСБН 9781403981271. 
  5. ↑ Бойне, Wалтер Ж.. Аир Wарфаре: Ан Интернатионал Энcйcлопедиа (инглизча). АБC-CЛИО, 2002. ИСБН 9781576073452.