Амет Абдуллаевич Мемет (1954-йил 22-июнда туғилган) — ўзбек ва украинлик футболчи, ҳимоячи. Ҳозир мураббийлик фаолияти билан шуғулланади.

Амет Мэмет
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Мемет Амет Абдуллаевич
Таваллуд санаси 1954-йил 22-июн
Амплуаси ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1980  СССР Ёшлик (10 (1))
1984  СССР Косонсой (23 (3))
1984  СССР Чортоқ (ЖТЖ)
1985-1987  СССР Автомобилист (Наманган) (87 (6))
Бошқарган клублари
2000
2009
 УЗБ Навбаҳор
 УЗБ Ўзбекистон
2009  УЗБ Бунёдкор
2010  УЗБ Андижон
2013  УЗБ Навбаҳор
2013-2014  УЗБ Нефтчи
2014-2016  УЗБ Бунёдкор
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Амет Абдуллаевич асосан Ўзбекистон ССР футбол клублари сафида СССР Иккинчи лигасида тўп сурган. Футболчи энг катта шон-шуҳратни Наманганнинг „Текстилшик/Автомобилист“ (ҳозирги „Навбаҳор“) жамоасидаги ўйинлари эвазига қўлга киритган. Шунингдек, „Ёшлик“ (Тўрақўрғон), „Косонсой“ ва „Чортоқ“ клубларида ҳам тўп сурган.

Мураббийлик фаолияти

Амет Абдуллаевич мураббийлик фаолиятини 1990-йилларда бошлаган. 2000-йилда Наманганнинг „Навбаҳор“ клубини бошқарган бўлса,[1] 2009-йилда бир муддат „Бунёдкор“ бош мураббийи ва ўша вақтда Ўзбекистон миллий терма жамоасида Миржалол Қосимовнинг ёрдамчиси (бош мураббий) лавозимида фаолият юритган. 2010-йилда „Андижон“, 2013-йилда яна „Навбаҳор“ ва 2013—2014-йилларда Фарғонанинг „Нефтчи“ клубларини бошқарган. 2014—2016-йилларда „Бунёдкор“ мураббийлар штабида фаолият юритган. Кейинчалик эса Ўзбекистондан кўчиб кетган[2].

Манбалар

Ҳаволалар