Амфетамин — марказий асаб тизимининг стимулятори сифатида ишлатиладиган оқ кристалли кукун модда. У ҳидсиз ва озгина аччиқ таъмга эга. Ушбу модда билан чамбарчас боғлиқ бўлган ва шунга ўхшаш таъсирга эга бўлган ҳар қандай дори воситалари, масалан, метамфетамин ва декстроамфетамин булар ҳам амфетамин унумларидир.

Ишлатилиши

Структуравий равишда симпатомиметик амин ҳисобланади, психостимулятор ҳисобланган ва нарколепсияни даволаш учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган кимёвий бирикма. Биринчи навбатда пресинаптик нейронлардан норепинефрин, дофамин ва серотониннинг ишлаб чиқарилишини қўзғатиш орқали ҳаракат қилади. Кўп миқдорда истеъмол қилиш толерантлик чақиради. Семизликда ишлатилиши: адренергик нейрон пресинаптик мембранасида жойлашган НЕТ ни блоклайди ва НЕ миқдорини синапс бўшлиғида оширади. НЕ иштаха марказини блоклайди[1]. Натижада, модда таъсирида иштаҳа маркази блокланмай қолади ва кўп овқатланиш, кейин семизлик ривожланади.

Манбалар