"Амфибия" (юнонча: ампҳибиос — икки хил ҳаёт кечирувчи) — 1) сувда ва қуруқликда юра оладиган автомобил; кузови сув ўтказмайди, сувда сузганида эшкак винти ёки сув отувчи ҳаракатлантиргичи уни юргизади; сув рули ёрдамида бошқарилади; 2) ердан ва сувдан кўтариладиган ҳамда ерга ва сувга қўнадиган, ғилдиракли шассиси бўлган самолёт; 3) қорда, сувда, музда ҳаракатланиши учун чанғили кузови ўрнига қайиқчанғи ўрнатилган аэрочана; 4) сувда ва қуруқликда ҳаракатланадиган жанговар машина (танк, бронетранспортер ва бошқалар)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил