Амфибия одам
„Амфибия одам“ (русча: Человек-амфибия) – рус ёзувчиси Александр Беляев қаламига мансуб илмий-фантастик роман. Муаллиф романни 1927-йил ёзган. Асар илк бор 1928-йил „Вокруг света“ журналида чоп этилган. Китоб сифатида ҳам ўша йили нашр қилинган.
| Асл номи | Человек-амфибия |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Александр Беляев |
| Таржимон(лар) | Низом Комилов |
| Тил | русча |
| Жанр(лар)и | илмий-фантастик роман |
| Нашр этилган санаси | 1928 |
| Нашриёт | Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 1970 |
„Амфибия одам“ни ўзбек тилига Низом Комилов таржима қилган. Роман ўзбек тилида илк бор 1970-йил Тошкент шаҳрида „Ёш гвардия“ нашриётида Беляевнинг „КЕТС юлдузи“ романи билан бирга тўплам ўлароқ чоп этилган. 1989-йил „Амфибия одам. Жаҳонгир. КЕТС юлдузи“ тўпламида қайта нашр қилинган.
Асар бош қаҳрамони Ихтиандр ҳам сувда, ҳам қурурликда яшай оладиган одам-амфибиядир. Шунингдек, бир суз билан айтганда қо'пол, бо'лсада, яшаш тарзи қурбақа сингари бо'лади.Хо'ш нима учун қурбақа сингари? Чунки қурбақа ҳам, қуруқликда ҳам, сувда яшай олади Ихтиандр бунинг яққол мисоли. Биалогияга назар соладиган, бо'лсак қурбақаларни амфибиял деб аташади.[1]
Сюжети
Аргентиналик доктор ва жарроҳ Салватор ўғли Ихтиандр умрини сақлаб қолиш учун унга акула жабрасини беради. Тажриба муваффақиятли якунланади, аммо Ихтиандр океандан ташқарида узоқ пайт юра олмайди, аксар вақтини сувда ўтказишга мажбур бўлади. Марварид овчиси Педро Зурита Ихтиандр ҳақида билиб қолади ва унинг ғайриинсоний қобилиятларидан фойдаланмоқчи бўлади.
Беляевнинг бошқа асарлари каби „Амфибия одам“ романи оғир вазиятларда тирик қолиш имкониятларини кўриб чиқади. Бундан ташқари, асарда илмий тажрибаларнинг ахлоқлилиги талқин қилинади. Романда яна дунёдаги камбағал одамларнинг аҳволини яхшилаш ҳақидаги социалистик ғоялар ҳам тилга олинади.
Қаҳрамонлари
- Ихтиандр — одам-амфибия
- Балтазар — ҳинду; Ихтиандрнинг отаси бўлиши мумкин
- Педро Зурита — „Медуза“ кемаси эгаси
- Салватор — доктор, жарроҳ ва буюк олим
- Жим — негр, Салватор хизматчиси
- Кристо — Балтазарнинг акаси
- Гуттиэре — Балтазарнинг ўгай қизи
- Олсен — фабрика ишчиси, Гуттиэренинг севгилиси
- Долорес — Педро Зуританинг онаси
- Дон Флорес де Ларра — суд хизматчиси
- Аугусто де — прокурор
- Хуан де Гарсилассо — епископ
- Шейн — профессор
- Арман Вилбуа — океанограф, Салваторнинг дўсти
- Лиддинг — Ихтиандрнинг делфин дўсти
Ўзбекча таржимаси
КЕТС юлдузи. Амфибия одам
„Амфибия одамни„ни ўзбек тилига Низом Комилов таржима қилган. Роман ўзбек тилида илк бор 1970-йил Тошкент шаҳрида „Ёш гвардия“ нашриётида Беляевнинг „КЕТС юлдузи“ романи билан бирга тўплам ўлароқ чоп этилган. Мазкур тўпламни тайёрлашда қуйидаги шахслар иштирок этган: Э. Миробидов – муҳаррир, Г. Жирнов – рассом, К. Назаров – расмлар муҳаррири, Л. Шишикина – техник муҳаррир, М. Азимбоева – мусаҳҳиҳ. Китоб адади – 45 000 нусха.
Амфибия одам. Жаҳонгир. КЕТС юлдузи
Роман 1989-йил Тошкент шаҳрида Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида „Амфибия одам. Жаҳонгир. КЕТС юлдузи“ тўпламида қайта нашр қилинган. Тўпламни ўзбек тилига 1963-йил „Молодая гвардия“ нашриёти чоп этган русча нашридан Низом Комилов таржима қилган. Асар сўзбошини М. Маҳмудов ёзган.
Таҳрир ҳайъати Ҳаким Назир (раҳбар), Анвар Обиджон, Фарҳод Мусажонов, Қуддус Муҳаммадий, Раим Фарҳодий, Пўлат Мўмин, Эргаш Раимов, Худойберди Тўхтабоев ҳамда Носир Фозиловлардан иборат бўлган. Мазкур нашрни тайёрлашда яна қуйидаги шахслар иштирок этган: М. Жўраева – муҳаррир, Л. Давац, А. Шаталов – рассомлар, А. Кива – расмлар муҳаррири, В. Барсукова – техник муҳаррир, СҲ. Собирова, СҲ. Назарова – мусаҳҳиҳлар. Китоб адади – 30 000 нусха.
Ҳаволалар
- „Амфибия одам“ Зиёуз сайтида (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-08-19 санасида архивланган)
| Романга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- ↑ „Мақола“. Неwс оф тҳе НУУз. 1-жилд, № 1.5.2. 2024-08-27. 54–56-бет. дои:10.69617/нууз.в1и1.5.2.2332. ИССН 2181-7324.
{{cите магазине}}: Чеcк|дои=валуэ (ёрдам)