Амфибластула (юнонча: ампҳи -яқинида, ёнида ва бластула) — айрим оҳакли булуцимонларнмт бластулага ўхшаш личинкаси. Амфибластуланинг анимал ва вегетатив қутбларидаги ҳужайралари бир-биридан кескин фарқ қилади. Амфибластула булуцимонлар паренхимасида ривожланиб, сув ўтказувчи найчалар орқали ташқарига чиқади, сув тубига ёпишиб, ёш булут — олинтусни ҳосил қилади (К Личинка).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил