Amfibollar
Амфиболлар — тоғ жинслари ҳосил қиладиган силикатлар синфига мансуб минераллар гуруҳи. Магний, темир, калсий, баъзан алюминий ва ишқорларнинг кремний-кислородли бирикмаси. Умумий формуласи. Моноклин ва аҳён-аҳёнда ромбик сингонияли. Амфиболлар ички тузилиши, физик хусусиятлари ва ҳосил бўлиш шароитлари билан бошқа силикатлардан фарқ қилади. Амфиболлар сиенитлар, диоритлар, габбро-амфиболитлар, амфи-болли сланеслар ва бошқа таркибига киради. Амфиболлар кимёвий таркиби жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади, лекин физик хусусиятлари билан ўзаро ўхшаш. Қаттиқлиги 5-6,5. Соф огирлиги. 2,8-3,6. Ранги минераллар таркибидаги темир миқдорига қараб, оқ, сарғимтир, яшил, қора ва қўнғир бўлади. Амфиболлар магматик, метаморфик жинсларда, скарнларда пайдо бўлади. Амфиболлар вулкан лавалари таркибида ҳам кўп учрайди. Умумий миқдори Ер пўстининг қарийб 10% ини (массаси бўйича) ташкил қилади. Украина, Уралда топилган. Амфиболлар Ўзбекистонда жуда кенг тарқалган (Олмалиқ атрофлари, Чатқол тоғлари, Ўзбекистоннинг ғарбидаги волфрам, молибден конлари ва бошқа жойларда). Амфиболларнинг баъзи хиллари, жумладан, амфибол-асбестнинг майин, эгилувчан толаларидан ўтга ва кислотага чидамли материаллар тайёрланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |