Амфимиксис (юнонча: ампҳи – атрофи, ёни ва михис – аралашиш) – ўсимлик ва ҳайвонларнинг жинсий кўпайиш усули, ота ва она гаметаларининг қўшилиши орқали янги организм ҳосил бўлиши. Амфимиксиснинг жинсий кўпайишдаги шакллари хилма-хил бўлиши мумкин. Масалан, тубан ўсимликларда амфимиксиснинг изогетерогамия шакллари мавжуд. Амфимиксис гулли ўсимликларда қўш уруғланиш шаклида содир бўлади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил